Қисқа сатрларда

Давлатободдаги 670 хонадон томорқаси сув билан таъминланади

Наманган Бенилюкс мамлакатлари учун янги сайёҳлик маскани бўлади

40 йиллик муаммо ҳал этилмоқда – Қодирободдаги томорқаларга ҳам энди сув боради!

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

17 March, 2025, 08:30

Жамият

«Imran Palace» Наманган туризми ривожланишига ҳисса қўшади

  • 09.Февраля.2025
  • 256

Наманган вилоятининг хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланиб, туризм инфратузилмаси ҳам изчил кенгайиб бормоқда. Бу жараёнда янги меҳмонхоналар ва замонавий лойиҳалар муҳим рол ўйнайди. Янги фаолият бошлаган «Imran Palace» меҳмонхонаси ҳам вилоят туризм салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, фаоллар, нуронийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Хизмат кўрсатиш соҳаси Наманган иқтисодиётида муҳим ўрин тутиб, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга катта ҳисса қўшмоқда. «Imran Palace»нинг очилиши ҳам ушбу соҳанинг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради», – дея таъкидлади вилоят раҳбари.

15 миллиард сўмлик инвестиция асосида қурилган янги меҳмонхона замонавий архитектура ва юқори даражадаги қулайликлари билан ажралиб туради. Меҳмонхонани қуришда 3 миллиард сўмлик банк кредити жалб қилинган бўлиб, биринчи босқичда 70 ўринли 35 та хона ишга туширилди. Натижада, 20 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди.

Бу меҳмонхона нафақат хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, балки ишбилармонлар, халқаро ҳамкорлар ва вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ҳам қулай шароитлар яратади. Меҳмонхона замонавий дизайни, юқори сифатли хизматлари ва қулай жойлашуви билан алоҳида эътиборга лойиқ.

2018 йилда вилоятда атиги 13 та меҳмонхона ва хостел фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 45 тага етди. Йил охиригача яна 2 та 120 ўринли меҳмонхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бундай лойиҳаларнинг ишга туширилиши юртимиз иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиб, янги иш ўринлари яратиш ва туризм хизматлари сифатини оширишда алоҳида ўрин эгаллайди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь