Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

18 May, 2024, 07:24

Жамият

ҚАЛБАКИ 20 000 ДОЛЛАР ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

  • 13.Марта.2021
  • 870

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг ҳукми билан фуқароларга тегишли бўлган қалбаки 20 000 доллар йўқ қилинди. 
Маълумки, қалбаки пул маблағларини тайёрлаш ва уни муомалага киритиш оғир жиноятлардан биридир. Бироқ, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ҳали ҳануз айрим фуқаролар ўз манфаати ва нафси йўлида иқтисодиётга зиён эканлиги ва бунинг оқибати қанчалик оғир бўлишини ўйламаяптилар. 
2020 йилнинг 3 февраль куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир мобайнида сохта пулни муомалага киритиш пайида бўлган фуқаролар фош этилди. Аниқланишича, Қирғизистон фуқароси Н. М. Тўрақўрғон туманида яшовчи Х. С. билан қиймати 100 доллар бўлган жами 200 дона қалбаки банк билетларини 9000 долларга сотаётган вақтда ушланган. 
Суд мазкур жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаларини ҳар тарафлама ўрганиб, Н.М. ва Х.С.ларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223,176-моддалари билан айбдор деб топиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Иш бўйича далилий ашё тариқасида олинган қалбаки 20 000 долларни 3 март куни тегишли тартибда махсус печ ёрдамида ёқиб юборилди. 

Азизбек УСМОНОВ,
МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь