Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

04 May, 2024, 10:02

Жамият

Алимент ижро ҳужжатлари – доимо назоратда

  • 01.Февраля.2023
  • 621

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувидаги алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида кунлик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, туман прокуратураси ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доимо эътиборда. Туман прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектордаги мавжуд 12 маҳалла фуқаролар йиғинларида мунтазам равишда суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижроси ўрганиб борилмоқда. Бунда асосий эътибор алимент ундирувларга қаратилган.

Яъни, "маҳаллабай" ўрганишлар орқали алимент қарздорлиги бор фуқаролар билан алоҳида ишланиб, тўланмаётган сабаблари ўрганилмоқда. Ойда бир маротаба сектор штабида аниқланган ҳолатлар таҳлил этилиб, ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш, оилаларни яраштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча  ўтказилган давра суҳбати якунида ҳам битта оилани яраштиришга эришилди.

Умуман олганда, жорий йилнинг ўтган 11 ойида сектор худудида 78 та оилани яраштирилди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Аҳаджон АБДУХАЛИЛОВ,

МИБ Уйчи туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь