Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 07:50

Жамият

Алиментдан қарздорлар жиноий жавобгарликка тортилди

  • 12.Февраля.2022
  • 587

Амалдаги қонунчиликка кўра фарзандлар моддий таъминотидан бўйин товлаган фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилгандан сўнг икки ой давомида алимент тўламаса, бу жиноят иши қўзғатилишига асос бўлади.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси маъмурий амалиёт ва суриштирув шўъбаси томонидан бу борада жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фуқаро Ш.А.дан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан икки нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Поп тумани бўлими иш юритувига олинган ва қарздор отага нисбатан ижро иши қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан Ш.А.га алимент маблағини ўз вақтида тўлаши лозимлиги тушунтирилганлигига қарамай, у 96 ой давомида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келди. Қарздорлик эса 64.120.936 сўмни ташкил этди. Суднинг 2020 йил  4 мартдаги қарори билан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси қўлланилди ва Ш.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланади. 
Аммо, у бундан тўғри хулоса қилмай маъмурий қамоқдан сўнг ҳам алиментни тўламади. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва суднинг ҳукми билан 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. 
Бюро томонидан 2021 йилнинг ўзида 21 та ҳолатда алимент тўламаган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди. 

Содиқжон МУҲИДДИНОВ, 
МИБ вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь