Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 01:00

Жамият

Алиментдан қарздорликлар ундирилмоқда

  • 03.Апреля.2023
  • 496

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 24 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 16,7 млрд. сўм қарздорликлар ундирилиб, ундирувчиларга очилган банк пластик карталар орқали етказилди.

Иш билан банд бўлмаган 560 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлашишига кўмаклашилди. Олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида 1 055 та оила яраштирилди.

Ўз ўрнида вояга етмаган фарзандлар моддий таъминотидан бўйин товлаган 231 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Бундан кейин ҳам хулоса қилмаган 33 нафар алимент тўловчи қарздорларга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди. 

Олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг  ўтган даврида 26 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор шахслар топилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарздор Г. Аҳмадалиевдан ундирувчи  Г. Юсупова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мобайнида, ота қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган ва яшаш жойидан топиш имкони бўлмаганлиги боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Олиб борилган қидирув натижасида қарздор ота Тошкент шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланди ҳамда ички ишлар ҳодимлар ҳамкорлигида топилди. Бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимида кўрилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь