Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 06:03

Жамият

Алиментдан бўйин товлаганларга чора кўрилди

  • 14.Марта.2022
  • 717

Жорий йилнинг 1 март куни Президентимиз раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган йиғилишда алимент масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан йиғилишда белгилаб берилган устувор масалалар ижросини таъминлаш борасида кунлик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувида жорий йил 1 март ҳолатига алимент ундирувлари билан боғлиқ жами 1700 та ижро ҳужжатлари мавжуд. Ҳар бир давлат ижрочиси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида иш ташкил этилиб, алимент қарздорликларни ундириб бериш борасида тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Биргина, февраль ойининг ўзида ундирувчилар номига расмийлаштирилган 1400 га яқин пластик картага 534 миллион сўм алимент маблағи йўналтирилди. Бироқ, ўтказилаётган тарғибот тадбирларига қарамай, айрим оталар вояга етмаган фарзандлари моддий таъминотидан бўйин товлаб келишмоқда. Ўтказилаётган сайёр суд давомида уларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

Масалан, фуқаро Н. М. алимент қарздорлигини анчадан буён тўламай келаётган оталардан. Икки нафар фарзанди аҳволи билан қизиқмаган отанинг бугунги кундаги алимент қарздорлиги нақд 112 миллион сўмни ташкил этади. Бўлиб ўтган суднинг ҳукми билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Ўтказилган сайёр суд давомида жами 14 нафар қарздор турли муддатга маъмурий қамоққа йўлланди.

Бўлим томонидан алимент ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Н. Идрисов,

МИБ Уйчи туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь