Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

04 May, 2024, 02:46

Жамият

Қандай ҳолларда ходим ишдан четлаштирилади?

  • 05.Августа.2023
  • 504

Меҳнат кодексининг 113-моддасида «ишдан четлаштириш» ва «ишга қўймаслик» сингари тушунчалар қўлланилади. Улар мазмунан фарқ қилади. Ходимда мастлик ҳолати аломатлари иш куни (сменаси) бошлангунига қадар, масалан, корхонага кириш жойида сезилган бўлса, иш берувчи уни меҳнат вазифасини бажаришига йўл қўймаслиги керак. Ходим иш куни (сменаси) давомида маст ҳолатда эканлиги аниқланган бўлса, у ишдан четлаштирилиши лозим. 

Ишдан четлаштиришнинг меҳнат шартномасини бекор қилишдан асосий фарқи - ишдан четлаштирилганда ходимнинг меҳнат фаолиятини бекор қилинмайди, вақтинча тўхтатиб турилади.

Ишдан четлаштирилгунга қадар ишланган вақтга иш берувчи умумий асосларда ҳақ тўлаши керак.  

МКнинг 113-моддасида ишдан четлаштириш мажбурий тартибда ёзма шаклда расмийлаштирилиши назарда тутилмаган.  Лекин, келгусида ходим билан низолар ва зиддиятлар бўлмаслиги учун иш берувчининг ҳаракатларини ҳужжатлаштириши фойдадан ҳоли эмас.  

Ходимнинг маст ҳолатда эканлиги далолатномада қайд этилиши мумкин. Уни тузишда ва имзолашда гувоҳлар иштирок этади.

Далолатномада қуйидагилар акс эттирилади:

•  тузилган санаси, жойи ва аниқ вақти;

•  тузувчининг ва иштирокчиларнинг Ф.И.О. ва лавозимлари (касблари);

•  ходим маст ҳолатда топилган вақт, шунингдек далолатнома тузишда унинг иштирок этиши тўғрисида кўрсатма;

•  маст ҳолатда эканлиги тўғрисида хулоса чиқарилишига сабаб бўлган ходимнинг ҳолати. 

Далолатнома тузувчи ва бунда иштирок этганлар томонидан имзоланади.   

Айбдор ҳужжат билан танишиб, имзо чекишини талаб қилинади. Имзолашдан бош тортган тақдирда, буни далолатномада кўрсатилади. Ходимнинг мастлик ҳолати тузилган далолатнома билан танишиб чиқолмайдиган даражада бўлса, бу ҳақда ҳужжатда қайд этилади. 

Мастлик ҳолати далилини 100 фоизга тасдиқлаш ёки буни рад этиш учун ходимни мажбурий тиббий кўрикдан ўтишга юборилади. Унинг натижалари бўйича бериладиган тиббий хулоса ходим ҳолатини исботловчи далил бўлади.

Зуҳра СУЛТОНОВА, 

Уйчи тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь