Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 10:46

Жамият

Қандай суд ҳужжатлари дарҳол ижро этилиши лозим?

  • 29.Июня.2022
  • 555

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳокимиятнинг учинчи тармоғи бўлмиш судлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтириш, одил судловни таъминлашдир. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 264-моддасига асосан, суднинг ҳал қилув қарори агар унинг устидан шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, апелляция шикояти (протест) бериш муддати ўтганидан кейин қонуний кучга киради. Яъни, кодекснинг 385-1-моддасига асосан, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин ва ушбу муддат ўтган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори кучга киради.
Қонунчилигимизда, айрим тоифадаги ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорларини дарҳол ижро этиш тартиби белгиланган. Хусусан, Фуқаролик процессуал кодексининг 266-моддасига кўра: асосан алиментлар ундириш тўғрисидаги; ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги; майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек, боқувчиси вафот этганлиги натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги; меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги; сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлинмасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ёки унинг ушбу муассасада ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги; судда ишни муҳокама қилиш вақтида жавобгар даъвони бутунлай ёки қисман тан олганлигига қараб, тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилган талаблар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши керак.

Отажон ЙЎЛДОШЕВ,
Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь