Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 06:46

Жамият

Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

  • 12.Января.2024
  • 366

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Поп туманидаги Қўшминор маҳалласи ҳудудида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилишлари учун 160 та хизмат уйи топширилди. 

Ана шу муносабат билан «Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва матонат тимсолидир» шиори остида тантанали тадбир ташкилланиб, унда сўз олганлар мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун қулай яшаш шароитлари яратиш борасида алоҳида эътибор қаратилаётганлигини эътироф этдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Мудофаа вазирлиги томонидан салкам 40 млрд. сўм маблағ эвазига бунёд этилган 5 та кўпқаватли  янги уй замонавий лойиҳа асосида қуриб, битказилган. Хонадонлар 2, 3, 4 хонали бўлиб, барча қулайликлар мужассам қилинган.  Келгусида ҳудуд инфраструктураси янада кенгайтирилиб, мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Янги турар-жой мажмуасида автотураргоҳ, министадион, спорт майдончаси ва болалар учун мўлжалланган  ўйин майдончалари мавжуд. 

Подполковник Қамариддин Муҳаммадиев турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди билан бугунги кунга қадар ижара уйда истиқомат қилишарди. Улар ҳам ана шу кўпқаватли уйда яшаш бахтига муяссар бўлишди.  

– Янги йил оиламиз учун янги ва яхши хабарлар билан бошланди, – дейди хонадон бекаси Хумора Сайдалиева. – Оиламизга ҳам барча қулайликларга эга бўлган тўрт хонали уй берилди. Аёлларнинг кўп вақти ошхонада ўтади. Айниқса, замонавий жиҳозлар билан ясатилган, барча қулайликларга эга бўлган ошхонада тўйимли ва мазали овқатлар тайёрлашнинг ҳам гашти бўлакча бўлади. 

Бундай эътибордан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари мамнун бўлдилар. 

* * *

Давлатобод туманидаги Юксалиш массиви, Тадбиркор маҳалласи ҳудудида ҳарбийлар учун 16 қаватли, 56 хонадондан иборат уй фойдаланишга топширилди. Хонадонлар калитларини топширишга бағишланган тантанали маросимда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари, вилоят ҳокими ўринбосари, Давлатобод тумани ҳокими, фахрий ҳарбийлар, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ғофиржон Жамолов сўнгги йилларда масъулиятли ва шарафли бурчларини сидқидилдан бажариб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, яшаш ва хизмат вазифаларини ўташи учун шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинларини янги уйларга кўчиб киришгани билан табриклаб, байрам тилакларини билдирди. Келгусида Янги Наманган шаҳарчасида болалар боғчаси, мактаб, поликлиника, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминловчи бир қатор инфратузилма объектлари барпо этилиши айтилди. 

Шоҳида ДАМИНОВА. 
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь