Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 03:59

Жамият

Бир йилда 20 минг доллар соф фойда ㅡ гуллар байрамига тайёргарлик авжида

  • 25.Января.2024
  • 405

Гул етиштиришда наманганликлар донғи дунёга таралган. Юртимизда ҳозир ҳам худди баҳордек муҳитга эга хонадонлар бисёр. Боиси Наманганда анъанавий ўтказиб келинаётган халқаро Гуллар фестивалига ҳозирлик авжида.

Янги Наманган туманининг «Янги замин» маҳалласида яшовчи гулчилар оиласида ҳам 130 турдаги нафис чечаклар парваришланмоқда ва нуфузли тадбир учун тайёрланмоқда.

Гулчи Фотима опанинг таъкидлашича, 2023 йилда 20 минг доллар соф фойда олинган, бу йилги анжуман учун 30 минг гул ҳозирланди, даромадни эса 30 минг долларга етказиш кўзланган.

Аҳамиятлиси, ушбу оила ташкиллаган 3 та иссиқхонада ҳудуддаги 20 нафар аёллар меҳнат қилиб, рўзғорга қўшимча даромад топмоқдалар.

Айтганча, Янги Наманган гуллари қўшни Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь