Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 06:40

Жамият

БИРГАЛИКДА КУРАШАЙЛИК!

  • 20.Июня.2020
  • 1072

Инсон ҳозирги даврдаги ўтаётган ҳар бир куни, ҳар бир дақиқаларга шукур қилиб яшамоғи даркор. Ахир замонимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонимиз тўкин, кийимимиз бут. Бундай эркинлик ва тўкинлик ўзича бўлмаганини ҳам барчамиз яхши биламиз. Шаҳар ва қишлоқларимизнинг тобора чирой очаётгани, айниқса, фарзандларимизнинг камол топиши учун қилинаётган кенг қамровли ишларни кўриб, дилинг яйраб, кўзинг қувнайди.

Мустақилликдан олдинги мактаб билан ҳозиргисини таққосласангиз, ер билан осмонча фарқ борлигини ҳам сезасиз. Шинам хоналар, замонавий техника воситалари билан жиҳозланганлиги ёшларга чуқур билим олиш имкониятини беради. Буни биттагина маориф соҳасида эмас, балки бошқа соҳадаги ислоҳотларда кўриш мумкин.

Ёки бугунги кундаги энг долзарб ва эътиборли бўлиб турган тиббиёт соҳасини, коронавирус пандемиясидаги карантин кунларни олайлик. Ҳар бир бемор учун давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик ва эътиборни, сарфланаётган миллиардлаб маблағларни қаранг. Шунда ҳам баъзи бир ноинсофлар карантиндан қочишга, хасталикни янада юқтиришга ҳам улгуришди. 

Бундай ғамхўрликка жавобан биздан қилинаётган талаб аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, касаллик занжирини узиш учун аввало уйда қолиш, зарур бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмаслик. Кўзга кўринмас балонинг даф бўлиши учун биргаликда курашайлик.

Гулбаҳор ИКРОМОВА,

Уйчи  туманидаги 35-мактаб ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь