Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 11:20

Жамият

БИТИРУВЧИ – 2021: ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ БИТИРУВЧИЛАРГА ИШОНЧ БАҒИШЛАДИ

  • 25.Мая.2021
  • 1861

Бугун мамлакатимизнинг барча умумтаълим муассасаларида, юртимиз ҳаётида қувончли ва шукуҳли кун. Умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тантаналари билан 2020-2021 ўқув йили якунланмоқда

Мана шундай қувончли онларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларига йўллаган табриги нафақат битирувчи-ёшларга, балки уларнинг ота-оналари, устоз-муаллимларга кўтаринкилик ва катта иштиёқ бағишлади.  

Бинобарин, самимий дил изҳорлари битилган табрикда таъкидланганидек, "Қалби пок, орзу-умидлар билан тўлган Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимиз тимсолида биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг яна бир амалий натижасини, халқимиз ва Ватанимиз келажагини кўрамиз".

Республикамиздаги 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим, 171 та нодавлат, 18 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактаблар қаторида Наманган вилоятидаги 711 та илм масканида ҳам шундай аҳд билан эртанги кунимиз эгаларининг замонавий билимларни мукаммал ўқиб-ўрганишлари учун қулай шароит ва имкониятлар муҳайё этилган. 20 та давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида қатор давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари фаолият олиб бормоқда. Уларда ёшларга умуътаълим фанларини пухта ўргатиш баробарида ҳар жиҳатдан етук, жисмонан баркамол, юксак маънавиятли ва кенг тафаккур эгалари этиб тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирларга, спорт мусобақалари, мусиқа ва санъат йўналишидаги фестивал ва баҳсларга, Президентнинг 5 муҳим ташаббуси ижросига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратилмоқда.  

Эртамиз эгаларига тараққиёт асри талабларига хос ва мос тарзда замонавий билимларни ўргатиш баробарида уларни касб-корга йўналтириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш доимий эътиборда. Бу борада устоз-шогирд анъаналари мунтазам йўлга қўйилган. Ёшларнинг интилишларида ҳам улар "Нимаики қилсанг тилак, барига ўқиш керак", деган ўгитни қалбан чуқур англаб етганликларини кўриш мумкин.

Якунига етаётган ўқув йилида Наманган вилоятидаги умумтаълим муассасаларини 36 минг 564 нафар битирувчи тамомламоқда. 409 битирувчи муваффақият марраларини забт этиб, муддатидан аввал нуфузли хорижий олий таълим муассасалари талабалигига қабул қилинганида, бу борада Янгиқўрғон, Мингбулоқ туманлари ва Наманган шаҳри битирувчилари етакчилик қилганида ҳам бу яққол намоён.  

Бу ўз навбатида юртимизда янги Ўзбекистон истиқболини ёшлар камолида деб билиб, уларга беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилаётгани, барча шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган эзгу мақсадлар рўёбга чиқаётганидан далолат беради.

Наманган вилоятида 2021 йилнинг ўзида инвестиция дастури бўйича 6 та янги мактаб қурилиши амалга оширилмоқда. 13 та мактабда реконструкция ҳамда 6 та илм масканида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлса, Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи чоғида белгиланган устувор вазифалар асосида 3 та янги мактаб бунёд этилмоқда. 7 та реконструкция, 2 та мукаммал таъмирлаш, қолаверса, "Обод маҳалла" дастури доирасида 5 та, "Обод қишлоқ" дастури бўйича 20 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу бунёдкорлик ишлари учун жами 306,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Президентимиз табригидан руҳланиб битирувчи-ёшлар маррани янада баланд олади, истиқбол сари шижоат билан дадил одимлайди.  

Рустамжон ИСРОИЛОВ,

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь