Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

15 May, 2024, 06:09

Жамият

БОЛАНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ

  • 02.Июня.2020
  • 1238

Болалар  -  бизнинг келажагимиз, деган сўзлар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Болалар... Эзгу ишларимиз давомчилари, кўзимизнинг нурлари. Фарзандимиз биздан кўра бахтли, фаровон яшашлари учун ҳар қандай ишга тайёрмиз.

 
Мана 70 йилдирки, қувноқ ёз фаслининг илк кунида кўпчилик мамлакатлар қатори, бизнинг юртимизда ҳам - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланиб келади.Бу куннинг байрам сифатида нишонланиши тарихи ҳақида тўхталиб ўтсак: 1949 йили Парижда аёлларнинг Халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтади. Бунда болаларнинг бирдамлиги ва бахт-саодати кафолати бўлган мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор баралла янграйди. Негаки, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча масъум болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланган, урушда ҳалок бўлган, ота-онасиз етим қолган минглаб болажонлар оҳи кўпчиликни бефарқ қолдирмаётган эди. 
1950 йилдан эътиборан 1 июнь  -  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев болажонлар байрами арафасида "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-талбирлар тўғрисида" қарор қабул қилди. 
Қарорга кўра, бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди.  Қарорда юртимизда бола ҳуқуқ, эркинликлари поймол бўлмаслиги, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида бола ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиб борилиши кўрсатиб қўйилган. Айниқса, имконияти чекланган, шунингдек етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбия муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш зарурлиги белгилаб қўйилди. 
Фарзандлари соғлом юртнинг - эртаси бор. Бизнинг болажон юртимизда кўз қорачиғидек ўстираётган келажагимиз эгаларнинг ҳар томонлама баркамол вояга етишлари, таълим олишлари,жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари учун нафақат оилада, давлатимиз томонидан  ҳам қонуний ҳимояга олинадилар. 
Байрамни оила даврасида нишонлашга ошиқиб турган болажонлар! Сиз  жаннатмакон юртнинг бахтли фарзандларисиз. Сизга бутун дунё ҳавас билан боқиб турибди, кулгуларингиз ҳар бир хонадондан жаранглаб турсин. Зеро, давлатнинг нечоғлик кучлилиги, юксалиши ундаги - болаларнинг хавфсиз бўлиши, фаровонлиги билан ўлчанади. Байраминг муборак, болажон!!!

Саида ИСМОИЛОВА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь