Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 09:42

Жамият

БОСМА НАШРЛАРНИНГ КЕЛАЖАГИ БОР: УЛАРДА ЗАМОНАВИЙ МЕДИА МАРКЕТИНГИ ЖОРИЙ ЭТИШИ ЛОЗИМ

  • 03.Июля.2021
  • 743

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев вилоятимизда бўлиб, ОАВ вакиллари билан учрашди. 

Очиқ мулоқотда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган танқидий мақолалар, миш-мишлар, «фейк», яъни ёлғон ахборотлар бўйича ўз вақтида муносабат билдириш, журналист ва блогерлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, ўз ташкилотининг очиқлигини таъминлаш, замонавий технологияларни пухта эгаллаш — ахборот хизматларининг асосий вазифаларидан экани таъкидланди.

Ўрганишларда аниқланишича, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда бошқарма ва ташкилотларнинг веб-сайтлари яхши ишламаётганлиги, улардаги мавжуд ахборот эскирганлиги ва янгиликлар жойлаб борилмаяпти. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан матбуот котибларига топшириқлар берилди. 
Республика босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари нашрлари ва тармоқ, хусусий газеталар муҳаррирлари ҳамда нашриёт-матбаа корхоналари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда босма нашрларнинг келгуси тақдири билан боғлиқ масала ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Дарҳақиқат, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Бугун босма нашрлар қийин молиявий вазиятни бошдан кечирмоқда. Шундай мушкул паллада таҳлилий-танқидий материаллар орқали ўқувчи эътиборига тушиш, газета ва журналларни аҳоли орасида тарғиб қилиш, обуналарни онлайн тарзда ташкил этиш жуда муҳимдир.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоятимизда телевидение ва радио, 36 та газета, 4 та журнал, 16 та сайт, 6 та нашриёт ҳамда 63 та матбаа корхонаси фаолият юритмоқда. Ҳокимликликлар муассислигида чоп этилаётган газеталарнинг ададлари кескин равишда тушиб кетган. Ўз вақтида чоп этилмаётган нашрлар ҳам борлиги ачинарлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида «Ўтиш даври билан боғлиқ сабаблар туфайли бугунги кунда бир қатор босма нашрларнинг молиявий аҳволи мураккаб бўлиб қолаётгани ҳаммамизга яхши маълум. Яқинда ўзининг янги раҳбарини сайлаган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, республикамиздаги етакчи газета ва журналлар бош муҳаррирлари билан биргаликда мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақидаги таклифларини биз албатта маъқуллаймиз», дея таъкидланди.

Айни шундан келиб чиққан ҳолда, босма нашрларни қўллаб-қувватлаш дастури учун матбуот нашрларига бозор иқтисодиёти механизмларини тўлиқ жорий этиш, уларнинг мазмуни ва жозибадорлигини янада ошириш, ахборот майдонида рақобатбардош бўлиши учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш каби масалаларга оид таклифларни тингланишига аҳамият қаратилди.
Хўш, интернет ривожланаётган айни кезда оммавий ахборот воситалари, айниқса, босма нашрлар нималарга эътибор қаратиши керак? Умуман олганда, босма нашрларнинг келажаги борми? Бугунги кунда муҳаррирларни ташвишга солиб турган долзарб саволларга АОКА раҳбари Асаджон Хўжаев шундай жавоб қайтарди:
– Албатта, босма нашрларнинг келажаги бор ва асло йўқ бўлиб кетмайди. Бироқ таҳририятларда маркетинг ҳамда замонавий медиа компания бўлиши керак. Ҳар бир газета ва журналнинг веб-сайти, ижтимоий тармоқда саҳифалари бўлиши шарт. Ўқувчи ўзи излаган газета ва материалларни веб-сайтдан бемалол топа олса, нашрга нисбатан муносабати ҳам яхши бўлади. Бозор шароитида замонавий коммуникация технологияларисиз ривожланиш қийин. Агар веб-сайтда кунлик янгиликлар ва газетада таҳлилий материаллар берилса, бу албатта кутилган натижани беради. Қолаверса, нашрлар реклама бозорида ўз ўрнини топиш орқали иқтисодий ҳолатини яхшилаб олиши муҳим аҳамиятга эга.

Учрашув давомида босма нашрларни давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, муассислар ва таҳририятлар ўртасида тузилган таъсис шартномаларида белгиланган вазифалар ижросига эътибор қаратиш, газета ва журналларни интернет орқали кенг тарғиб қилиш, мобил иловаларини яратиш, матбуот тарқатиш ва почта тизимини такомиллаштириш, интернет ва телевидение орқали «газеталар шарҳи»ни йўлга қўйиш каби таклифлар билдирилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,
«Наманган ҳақиқати» мухбири.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь