Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 07:48

Жамият

Ботулизм – жиддий хасталик

  • 18.Декабря.2022
  • 1557

Ботулизм касаллиги қўзғатувчиси биринчи марта 1817 йилда колбаса истеъмол қилиб, заҳарланган бемор организмидан топилган. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилган ва унга “ботулизм” номи берилган.

Ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. Микробининг асосий манбаи қорамол ва қўй-эчкилар, шунингдек,  сувда яшайдиган ҳайвонлар (балиқ, моллюскалар, қисқичбақалар) ҳисобланади. Ҳайвонлар ахлати билан ташқарига чиқарилган микроблар споралар ҳосил қилади, споралар эса йиллар давомида ҳалок бўлмайди.

Ботулизм” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, botulus-колбаса маъносини билдиради. У оғир токсикоинфекцион ҳолат бўлиб, нерв тизими шикасти, асосан узунчоқ ва орқа мия шикастланиши билан боғлиқ. Шу билан бирга офтальмоплегик ва Бульбар синдромлар устунлиги билан кечадиган хасталикдир.

Касаллик қўзғатувчи микроб ташқи муҳитда, спора ҳолатида тупроқда, сувда, ҳаттоки ҳавода ҳам учраши аниқланган. Спора ташқи муҳит орқали мева-сабзавот, кўкатлар, гўшт, балиқ маҳсулотларига тушади. Микробнинг атроф-муҳитга чидамлилигини таъминлаб беради. У беш соат қайнатилса ҳам нобуд бўлмайди;

Ботулизм таёқчаси спора кўринишида консерваланаётган банкаларга тушади. Кислородсиз шароит ботулизм спораси учун  яшаши ва кўпайиши учун қулай муҳит ҳисобланади.

Касалликнинг клиник белгилари кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ҳолсизланиш, қабзият, кўз хиралашиши, атрофдаги  жисмлар кўзга жуфт кўриниши, оғиз қуриши, ютиш ва гапириш қобилияти пасайиши, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши билан  намоён бўлади.  Хасталикнинг кечиши, яъни инкубация даври – бир неча соатдан 2-3 кунгача, баъзан 10 кунгача, одатда 1ёки 2 сутка давом этади..

Ботулизм клиникаси  уч  асосий синдромдан иборат: гастроинтестинал, паралитик, умумтоксик. Касаллик беҳузурлик, қусиш, баъзан қорин оғриғи, диареядан бошланади. Кўп ўтмай аҳвол ёмонлашади. Сўнгра метеоризм, қабзият пайдо бўлади.

Ботулизмнинг эрта белгиларидан бири кўришнинг бузилиши, оғиз қуриши ва мускулларнинг бўшашишидир.

Ботулизмнинг яна бир асосий белгилгиси нутқ ва ютинишнинг бузилишидир. Шунингдек, тез нафас олиш, баъзан ҳансираш кузатилади.

Ботулизм профилактикаси унчалик қийин эмас. Фақат эътиборли, эҳтиёткор бўлинса бас. Бу кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Уй шароитида помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икралари каби консерва маҳсулотларини тайёрламаслик, белгиланмаган жойлар, кўча-кўйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик,  дўконлардан консерва маҳсулотларини сотиб олаётганда ишлаб чиқариш санасига, муддатига, корхонасига қаттиқ аҳамият бериш зарур.

Ҳар қандай  консерва маҳсулотини очишдан олдин уни чайқамасдан яхшилаб кўздан кечириш, қопқоғи кўтарилмаганлигига, суюқлигининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганлигига эътиборли бўлиш зарур.

Азизжон МЎЙДИНОВ,

РШТЁИМ Наманган филиали эпидемиологи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь