Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 12:37

Жамият

Бюро ходимига пичоқ билан ташланган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

  • 01.Мая.2023
  • 732

Маълумки, Мажбурий ижро бюросида фаолият олиб бораётган  давлат ижрочилари суд ва бошқа  орган қарорларини ижро этиш орқали фуқаролар ҳамда жамият манфаатини ҳимоя қилади. Аммо, кейинги вақтларда айрим қарздор фуқаролар томонидан суд қарори асосида белгиланган ундирилиш лозим бўлган суммани тўлаш ўрнига, давлат ижрочисига қаршилик қилиш ёки уларга турли даражада тан жароҳат етказишмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 10 апрель куни Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими давлат ижрочиси билан бўлган воқеа ҳам қарздорнинг ҳуқуқий маданиятини етишмаслиги сабаб юз берди.

Аниқланишича, давлат ижрочиси С.Бадалбоев 10 апрель куни соат 15:40 ларда қарздор фуқаро О.Тошбоев яшаш хонадонига  “Халқ банк” АТ Тўрақўрғон туман филиали фойдасига эса 26.982.956 сўм кредит ҳамда бошқа қарздорликлар, шунингдек давлат фойдасига 1 млн. 79 минг сўм бож ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борилган. Шу орада давлат ижрочиси хонадонга келганда қарздор йўқлиги маълум бўлган ва телефон орқали келишни сўраган. Қарздор эса турли баҳоналар билан келмаслигини маълум қилади. Давлат ижрочиси бир неча бор огоҳлантирилгани, қарздорлик бартараф этилмагани боис мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланганини билдириб келишини сўрайди. Бундан ғазабланган қарздор эса давлат ижрочисини қасддан ўлдириш мақсадида хўжалик пичоғи билан келиб, қонуний фаолиятга қаршилик қилиб, мажбурий ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилади. Ижро ҳаракатлари давом эттираётган пайтда эса қарздор давлат ижрочисни кўкрак қафасига хўжалик пичоғи билан урмоқчи бўлганда ўзини ҳимоя қилади ва ўнг қўл кафт соҳасидан жиддий жароҳат олган. Лекин, қарздор яна давлат ижрочисини ўлдириш мақсадида уни ортидан қувган вақтда мажбий ижро ҳаракатларида иштирок этаётган давлат хизматчилари томонидан қўлидаги хўжалик пичоғи олиб қўйилади ва жиноятни охирига етказа олмайди. 

Мазкур ҳолат бўйича 2023 йил 10 апрель  куни Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Музаффар Мусабоев,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь