Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 11:56

Жамият

Чодакда 120 та оила янги уйга кўчиб кирди

  • 17.Июля.2022
  • 468

Уй тўйлари муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, хонадон эгаларини қувончли кун билан қутлаб, уларга янги уйларнинг калитини топширди.

Бир қатор хонадонларга кириб, дуо-фотиҳа қилиниб, эзгу тилаклар билдирилди. Қишлоқни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш борасидаги чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилиши таъкидланди.

Одамлар кайфиятидаги кўтаринкилик, ғайрат-шижоат, эзгу мақсадлар билан чин маънода ривожланаётган  масканлардан бирига айланаётган қишлоқда «Қишлоққурилиш инвест» МЧЖ буюртмаси асосида қурилган 3 та 40 хонадондан иборат 2-3 хонали, беш қаватли уйда хонадон эгалари яйраб яшайди. Ушбу шинам ва барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган уйлар «Ғолиб Ҳожи ЭР» хусусий корхонаси бинокорлари томонидан бунёд этилди. 

– Замонавий лойиҳалар асосида барпо қилинган кўп қаватли уйларни кўриб, кўзинг қувнайди, дилинг яйрайди, – дейди қишлоқда истиқомат қилувчи Неъматулло Ҳабибуллаев. – Болалигимиз шу ерларда, тоғу тошлар орасида ўтган. Пастқам уйларга ўрганиб қолган эканмиз. Кўзимизга эртакнамо бўлиб кўринаётган манзаралар ҳақиқатан ҳам биз ёши улуғлар учун мўъжиза. Инсон қадри  улуғланадиган юртда яшашнинг ўзи бахт. Фарзандларимизга бу ёруғ кунларни қанчалар орзу қилганлигимиз ҳақида  ва албатта, бу имкониятларнинг бари келажак авлод учун, уларнинг нурли эртаси учун эканлигини айтиб, қадрига етишларини эслатиб турамиз.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь