Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 02:51

Жамият

ЧОДАКДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРГА КИРИШИЛДИ

  • 05.Июня.2021
  • 686

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18-19 февраль кунлари Наманганга ташрифи чоғида вилоятимизнинг олис ва чекка ҳудудларида, хусусан Камчиқ довонига туташиб кетадиган Поп туманидаги Чодак қишлоғида анча йиллардан бери тўпланиб қолган муаммоларга эътибор қаратиш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат тармоқларини олиб кириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур топшириқлар берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳудудни вилоятимизнинг энг обод қишлоғига айлантириш борасидаги улкан режа ва саъй-ҳаракатларнинг дастлабки қадамлари сифатида Олтинкон шаҳарчасида 2021-2022 йилларда Чодак қишлоғини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тақдимоти ўтказилди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ушбу тақдимотда дастур бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ўз йўналишлари бўйича қилинадиган ишлар юзасидан ҳисобот бердилар. 

Қайд этиш жоизки, йўл-транспорт инфратузилмаси, электр энергияси тизими, газ таъминоти, ичимлик суви, ирригация, кўп қаватли уйлар қуриш тизимлари бўйича мутасаддиларнинг лойиҳа тақдимотлари кўриб чиқилди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, мактаблар, болалар боғчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича мақсадли режалар атрофлича муҳокама этилди.

Тоғли қишлоқда умумий қиймати 279 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этувчи жами 257 та лойиҳа амалга оширилади. Чодакда учта 5 қаватли уй-жой мажмуасини барпо этиш ишларига ҳам киришилган. Икки йўлакли мазкур уй-жойларда 2 ва 3 хонадан иборат 40 та хонадон қурилади. Шунингдек, ҳудудда иккита катта ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушади. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳаларга ҳам қўл урилади.
Чунончи, дастур доирасида Олтинкон, Ўрта Хонобод, Майдон ва Қўшминор маҳаллаларида жойлашган халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларига жами 24 миллиард 614 миллион 500 минг сўм маблағ йўналтирилади. Қолаверса, комплекс дастури бўйича жами 6 та умумтаълим мактаби замонавий мебель ва ўқув жиҳозлари билан таъминланади. 2021-2022 йиллар давомида барча умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Дастурга асосан, 32 мингдан зиёд аҳолининг ишсиз қатламларини ўз-ўзини банд қилиш мақсадига қаратилган саъй-ҳаракатлар учун жорий йил давомида 25 миллиард сўм кредит ажратилади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь