Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

05 December, 2024, 02:28

Жамият

Чустда «Нуронийлар маскани» очилди

  • 12.Ноября.2023
  • 376

Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ номли маданият ва истироҳат боғида  «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди. Бино 12 та хонадан иборат бўлиб, отахонларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун спорт соғломлаштириш, шахмат-шашка, кутубхона ва тиббиёт хоналари ташкил этилган. Зарур спорт анжомлари, бадиий адабиётлар ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар билан таъминланган. 

Тадбирда Нуронийлар жамғармаси вилоят бўлими раиси, Олий Мажлис сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, туман ҳокими Бекзод Ҳамдамов жамғарманинг туманлардаги раислари, фаол кексалар ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

– Мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати натижасида ҳар бир ҳудудда, ҳар бир маҳалла ва оилада, ҳатто, ҳар бир шахснинг турмушида улкан ўзгаришлар бўлмоқда, – дейди сенатор И. Нажмиддинов. – Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан айниқса, ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг чегараси йўқ. Уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, саломатликларини сақлаш, улар учун барча шароитлар ва имкониятларни  яратиб бериш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бугунги барча қулайликлар муҳайё қилинган «Нуронийлар маскани»нинг топширилиши ҳам ана шу саъй-ҳаракатларнинг амалдаги исботидир. Ёши улуғлар  учун ижтимоий, маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этиш, ногиронлиги бор кексаларга реабилитация воситалари, якка-ёлғизларга озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур дори-дармонлар тарқатиш, хонадонларини  ҳашар йўли билан таъмирлаб бериш каби хайрли ишлар давом этмоқда. 

Миллий қадриятларимиздан бири кексаларни эъзозлаш, уларнинг дуоси билан иш ташкил этишдир. Улкан ишлар ва улуғ мақсадлар, саъй-ҳаракатлар нуронийларнинг маслаҳати билан амалга оширилади. Тадбир давомида  нуронийлар айни пайтда давом этаётган «Яшил макон» умуммилий лойиҳаси доирасида маскан ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди. 

Бундай тадбир Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб ўтди. 

Шоҳида ДАМИНОВА.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь