Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 11:05

Жамият

Давлат фуқаролик хизматчиси қандай бўлиши керак?

  • 10.Октября.2022
  • 517

Жорий йилнинг 8 августида Президентимиз томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва фаолиятини ягона қоидалар асосида тартибга солувчи «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун имзоланди.   

Давлат фуқаролик хизмати – давлат хизматининг бир тури бўлиб, фуқароларнинг давлат фуқаролик хизмати лавозимларида, давлат органлари ваколатларини амалга оширишни назарда тутувчи, ҳақ тўланадиган касбий фаолият ҳисобланади. Мазкур Қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиларига қуйидаги талаблар белгиланмоқда:

аввало, олий маълумотга ва давлат фуқаролик хизмати ҳамда эгаллаган мутахассислигига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлиши, давлат ҳамда хорижий тиллардан бирини мукаммал билиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши, юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши ҳамда иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши, мунтазам ўз устида ишлаши, хусусан хорижий тажрибани кузатиб бориши ҳамда энг афзал жиҳатларини иш жараёнига қўллай олиши, коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига кўмаклашиши, ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги, охирги уч йилда давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган бўлиши лозим.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Президент томонидан тасдиқланади ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги  томонидан юритилади. Реестрга киритилган лавозимларга давлат хизматчилари очиқ танлов асосида тайинланади.

Эндиликда мамлакатимизда ҳам кадрларни очиқ мустақил танлаб олиш шартлари асосида саралаш ва лавозимларга жойлаштириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, юртимизда ва хорижда малакасини ошириш, уларга даражалар бериш орқали мансаб поғоналаридан кўтарилиб боришини таъминланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги қарори билан Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий Низоми тасдиқланди. 

Юнусхон АҲМЕДОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 
вилоят бошқармаси бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь