Қисқа сатрларда

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Муносабат: Конституция – инсон қадри учун

МИБ: Қарз тўланмагани учун "Ласетти" ва "Малибу" хатланди

Мақомга муносиблик масъулияти ёки сафардан ташқари даҳмазалар

Бахтли болалик тараннуми

27 June, 2022, 07:10

Жамият

Дояликнинг ўттиз бешинчи йили

  • 15.Мая.2022
  • 204

Юзлаб чақалоқларнинг дунёга келишига доялик қилган Марғубахон Саломова касбидан ризқу барака топмоқда. Куну тун она ва бола саломатлиги учун қайғуради. Соғлом чақалоқларнинг қувончбахш йиғисидан ўзгача завқу шавқ туяди. Ўттиз беш йилдирки, бу ҳолат унинг умр мазмунига айланган. 
У 1987 йили Наманган тиббиёт билим юртини тамомлабоқ, шаҳардаги 1-туғруқхонада ҳамшира сифатида иш бошлаган. Ўша даврдаги юқори малакали устозларидан дояликнинг нозик жараёнларини пухта ўрганган. Оналарнинг соғлом кўз ёришига кўмакдошлик вазифани сидқидилдан адо этиш, беморларга ўз яқин кишисидек муносабатда бўлиш фазилатларини ҳам яхши ўзлаштирган. Бугун эса ўзи ҳам устозлик мақомида.

Марғубахон опа 2016 йилдан буён Наманган шаҳар туғруқ комплексининг бош дояси. Муассасада бош шифокор Дилбар Ибрагимова ёнида ҳамиша ҳозиру нозир. Айниқса ўрта аҳволдаги ва оғир бемор аёлларнинг туғруқ давридаги саломатлиги учун шахсан масъул. Зиммасидаги вазифасини ҳамиша беминнат ва аъло даражада бажаришга интилади. 
Меҳрибон доя ҳар куни ишга келишида ёки қайтишида йўл-йўлакай навқирон йигитлару, кўркам қизларни кўриб беихтиёр қувонади. Улар соғлом камолга етаётганидан  ғурур туяди. Сабаби, ана шуларнинг кўпига ўзи доялик қилиб, гўёки фахрий оналари қаторига қўшилган-да. Уларнинг камолини кўриб, ўз боласидек кўнгли қувончларга тўлади. 

Эллик тўрт ёшида ҳам ҳамкасбларига, шогирдларига ибрат бўлаётган Марғуба опага ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Ҳавасмандларнинг баъзилари опанинг исмини қизларига қўйсалар, айримлари опадек моҳир тиббиётчи бўлсин дея, ўқитишига аҳд қилаётганлари шундан.
Марғуба Саломова тинимсиз изланишлари, жамоасига ўрнаклиги боис бир неча бор юқори ташкилотларнинг фахрий ёрлиқларию ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.   

Улуғбек РЎЗИМАТОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь