Қисқа сатрларда

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Шавкатжон Абдураззоқов: «Фестивалга тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак!»

15 May, 2024, 02:37

Жамият

ЭЛ ХИЗМАТИДА

  • 09.Июня.2020
  • 998

Ҳалолликда ҳикмат кўп. Буни тўғрисўз, меҳнаткаш попликлар яхши билишади. “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ “Поптумангаз” филиали ходимларининг астойдил меҳнатлари эвазига ҳудуддаги мавжуд 78 та МФЙда яшовчилар зангори оловдан беминнат фойдаланмоқдалар.

Пандемия даврида карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилаётган филиал ишчи-хизматчилари аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ билан  бир меъёрда таъминланишига эришмоқдалар. Туманда уй ичига хизмат кўрсатиш ҳам яхши йўлга қўйилган. Уста-чилангарлар хизматидан айниқса, Янгиобод ҳамда Пахтакор МФЙдаги истеъмолчилар хурсанд.
- Айни пайтда 17578та хонадон табиий газ тармоғига уланган, - дейди биз билан суҳбатда ҳамкасбларига ибрат бўлаётган уй ичи чилангари Дилмурод Дўлтаев. – 32582 та хонадонга суюлтирилган газ баллони жавдвал асосида тарқатилади. Бизнинг вазифамиз ўзагида истеъмолчилар газ жиҳозларининг созлигини таъминлаш туради. Кимнингдир газ мурвати ишдан чиққан, яна кимнингдир газ плитаси носоз ҳолга келган...

Одамларни сифатли хизмат билан мамнун қилиш жуда осон. Ҳеч қачон “қўл учи”да ишлаб бўлмайди.  Эртага яна шу маҳаллага келиш бор, бири қош, бири кўз. Ўз ака-ука, опа-синглингдек бўлиб кетишган.
- Газ плитамизни яхши созлаб беришди, - хурсанд ҳолда сўзлайди янгиободлик Каримжон Тўраев. – Бир маромда ишлаяпти. Ўзимиз газ жиҳозларига авайлаб муносабатда бўлсак, умри узаяди. Усталарга раҳмат!
Биз ортга қайтарда қош қорая бошлаган, турган гапки одамлар кечки овқат тайёрлашга уннай бошлаган маҳал эди. Қайнаб, буғи чиқа бошлаган таомларнинг ёқимли иси димоққа урилишидан маълум эдики, бу хонадонларда инсонлар дастёри – зангори олов ёнмоқда... 

“Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь