Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 05:59

Жамият

Энг муносиблар сайланади

  • 16.Мая.2022
  • 656

Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ОАВ вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги қарорига мувофиқ барча маҳаллаларда ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилгани қайд этилди. 
Ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов шу йилнинг 16 майидан 31 майига қадар давом этади. Унда 219 минг 891 нафар аҳоли вакиллари ўзи муносиб кўрган номзодга овоз бериш орқали фуқаролар йиғини раисини сайлайдилар. 

Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаевнинг маълум қилишича, раисликка номзодларнинг 2141 нафари ёки 93 фоизи олий маълумотга эгадир. Уларнинг учдан бир қисми ўқитувчилардан иборат. Номзодларнинг 461 нафари ёки 20 фоизини амалдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ташкил этади. Раисликка номзоди қўйилганларнинг 664 нафари ёки қарийб 30 фоизи 40 ёшгача бўлган кадрлардан танлаб олинган. Эътиборлиси, номзодларнинг 550 нафари аёллардан шакллантирилди.

Брифингда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходими Зулфия Аҳмадхўжаева фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкиллаштириш ва уни ўтказишнинг ҳуқуқий асослари юзасидан тушунча берди. Унинг маълум қилишича, ҳар бир маҳаллада бўладиган сайловда аҳоли сонининг 12 фоизидан иборат вакиллари иштирок этиб, маҳалла раисини сайлашади.
Дастлабки куни 66 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови юқори савияда бўлиб ўтди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь