ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 30963
07 May, 2024, 08:06
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқарога ер ажратиб беришга уринган Чуст тумани ҳокимининг ёрдамчиси ва унинг шериклари ушланди.
Маълум қилинишича, мазкур жиноятни Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., «R.N.» фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар содир этганликда гумонланмоқда. Улар хўжаликнинг «Какликқўрғон» МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Н. га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилган.
Хабарда айтилишича, гумонланувчи шахслар фуқаролар И. И. ва К. Р. орқали олдиндан 1500 АҚШ доллари ва 5,6 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти