Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 02:49

Жамият

Эр хотинининг ёки хотин эрининг ишлашига тўсқинлик қилиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

  • 13.Июня.2023
  • 320

Маълумки, "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли қонун эълон қилинди.

Мазкур қонун билан хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва эркинлигига дахл қилувчи хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди. Жумладан, Жиноят кодексига қўшимча моддалар ҳам киритилди.

Шулардан бири Жиноят кодексига киритилаётган "оилавий (маиший) зўравонлик" деб номланган янги 1261-моддадир.

Ушбу 1261-модданинг бир қисмига асосан хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган:

мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш;

мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш;

худди шунингдек, ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш;

уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш;

шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек, башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 160 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Юқоридаги шахсларни дўппослаш, тан жароҳати етказиш етказилган жароҳатдан келиб чиққан ҳолда оғирлаштирувчи ҳолатларни келтириб чиқарса, хусусан:

соғлиқнинг узоқ вақт (камида 21 кун, аммо 4 ойдан кўп бўлмаган даврда) ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг 10 фоизидан 33 фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш содир этилса, 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ушбу нормадан тушуниш мумкин-ки, жиноят кодексига киритилган янги 1261-моддада эр хотинининг, хотин эрининг меҳнат қилиш ҳуқуқига, жумладан, эркин касб танлаш ҳамда ишлаш ҳуқуқидан фойдаланишига тўсқинлик қилиши ҳам оилавий ёки маиший зўравонлик деб баҳоланиши белгиланмоқда.

Бунга кўра, агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланганидан кейин яна такрор содир этиладиган бўлса, бунинг учун белгиланган жиноий жавобгарликка тортилишга асос бўлади.

Отабек  РАҲМОНЖОНОВ,

Янги Наманган тумани Адлия бўлимининг юридик

хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

Энг кўп ўқилганлар

Календарь