Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 06:36

Жамият

ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ҚАНДАЙ?

  • 18.Января.2020
  • 1274

2019 йил 13 августда  «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Янги тартибга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва уларнинг мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ваколатлари халқ депутатлари Кенгашларига берилди.

Бевосита қонунга тўхтайдиган бўлсак, унинг мақсади – жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштирилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.

Қабул қилинган қонуннинг муҳим жиҳати шундаки, у хусусийлаштириш субъектлари, объектлари ва тартибини, шунингдек, хусусийлаштирилган ерларни олиб қўйиш тартибини белгилайди. Янги механизм фақат Ўзбекистон резидентларига тааллуқлидир.

Кўпчиликда,  «Ер участкалари қай тартибда хусусийлаштирилади?» - деган савол туғилиши мумкин.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича ариза ер участкаси жойлашган ердаги туман (шаҳар) ҳокимининг номига давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.

Ариза ер участкаларини бериш  масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан ариза олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Комиссия ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат  хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга мувофиқ ўз ижобий ёки салбий хулосасини беради. Комиссиянинг хулосаси ҳокимга ер участкасини хусусийлаштиришни рад этиш ҳақида қарор чиқариш учун асос бўлади.

Ер участкасини хусусийлаштиришни рад этиш ҳақидаги қарор комиссиянинг салбий хулосаси тузилган кунда қабул қилинади. Рад этиш ҳақидаги қарор устидан маъмурий судга шикоят қилиниши мумкин. Ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор эса хусусийлаштириладиган ер участкаси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг 3 иш куни ичида қабул қилинади. Ушбу  қонун 2020 йил 1 мартдан кучга киради.

Зоҳиджон  ЖАЛОЛОВ, 

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тўрақўрғон туман бўлими инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь