Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 08:16

Жамият

«Ердан барака топинг!» – матбуот анжумани

  • 11.Марта.2022
  • 708

Ҳа, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилалар, хўжаликлар даромадини ошириш  мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил сиёсатнинг муҳим йўналишларидан биридир. Меҳнатсевар одам ҳеч қачон муҳтож бўлмайди ва ҳалолдан топгани албатта, баракали бўлади. 

Бугун кафтдеккина ердан катта даромад олаётган ғайратлилар талайгина. Мана шундай кайфиятда енг шимариб  имкон қидираётганларга Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори кенг имкониятлар очмоқда. Кадастр агентлигининг вилоят бошқармасида ўтказилган матбуот анжумани шу мавзуга бағишланди. 

– Мазкур қарорга асосан деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавот, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача ер очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади, – дейди агентлик вилоят бошқармаси бошлиғи Содиқжон Муҳиддинов. – Шу мақсадда, 2022 йил давомида 53 856 нафар фуқарога жами 6 439 гектар ер майдони берилиши белгиланган. Бугунгача 25 648 лот бўйича 25 648 нафар фуқаро «E-Auksion»да танлов ғолиби деб топилиб, шундан 18 176 нафарига 18 176 та лот бўйича 2 170 гектар ер ажратиб берилди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўз томорқасидан фойдаланишда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳаларда таянч мутахассисликка эга бўлганларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида имтиёзлар  берилади. Улар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги закалат пулини тўлашдан озод қилинади.

Туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчиси томонидан деҳқоннинг томорқадан фойдаланиши «аъло», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» каби кўрсаткичларда баҳолаб борилади. Шунингдек, ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга асосан бекор қилиниши мумкин.
Анжуманда бошқарма мутасаддилари журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтаришди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь