Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 11:57

Жамият

ЭЪТИРОФГА МУНОСИБ ХОДИМ

  • 08.Января.2022
  • 572

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси Хумоюнмирзо Абдуллаев эндигина 25 ёшни қарши олган. Зиёли хонадонда туғилиб, вояга етган Хумоюнмирзо мактаб давридаёқ ташаббускорлиги, янгиликка интилувчанлиги билан тенгдошлари орасида ажралиб турди.
Ёшлигидан ҳуқуқшунос бўламан, деб қатъий ният қилди ва шунга эришди. Ўқиш ва изланишдан чарчамайдиган йигит давлат ижрочиси лавозимида ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб келмоқда. 
Шу ўринда ниҳоясига етган йилнинг ўтган даврида бевосита Хумоюнмирзо томонидан олиб борилган ижро ҳужжатларини таҳлил этсак. Банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ 11 та  1,2 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда тамомланган. 7 та мол-мулклар электрон савдолар орқали сотилиб, ундирувчиларга етказилган. Ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ бўйича 1,4 млрд. сўмлик қарздорлиги ундирилган. Давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 224 та ҳужжат ижроси таъминланиб, 146.889.275 сўм маблағ дафтарларга киритилиб, фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Яна бир муҳим жиҳат, алимент ундирувлари билан боғлиқ жараёнларда 10 дан ортиқ оилаларни яраштиришга эришган. 
Ҳар куни эрталаб ишга кетаётганда ота-онасидан дуо олишни канда қилмайдиган Хумоюнмирзо жамоат ишларида ҳам фаол. Айниқса, ҳозирда республикамиз бўйлаб ўтказилаётган «Яшил макон» умуммилий лойиҳаси доирасида ўзи яшаб келаётган Давлатобод тумани, Юксалиш массивидаги кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. 
Хумоюнмирзо бўш вақт топди дегунча бошқармада ташкил этилган кутубхонада китоб мутолаа қилади. Албатта, ўз касбини севган қаҳрамонимизнинг самарали меҳнатлари доимо эътироф этиб келинади. Бундай ютуқлардан ота-оналари хурсанд.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, бугунги кунда бюро органларида меҳнат қилаётган давлат ижрочилари суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашда бор куч, билим ва салоҳиятини ишга солмоқдалар. Бу мақоламиз қаҳрамони мисолида ҳам яққол намоён.

Соҳибжон РАПИҚОВ,
МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь