Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 11:55

Жамият

Ходим айбисиз бўш туриб қолган пайтида иш ҳақи тўланадими?

  • 11.Июня.2022
  • 659

Мажбурий прогул – бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт. У мажбурий бекор туриб қолишдан нима билан фарқ қилади ва бундай вазиятда иш ҳақи қандай ҳисобланади.
Мажбурий прогулни мажбурий бекор туриб қолишдан фарқлаш зарур.
Иқтисодий, техник ёки ташкилий сабабларга биноан бекор туриб қолишда ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ ёки ташкилотнинг айрим бўлинмаларида тўхтатилади. 
Масалан, хом ашё сотиб олишнинг имкони бўлмади (вариантлар: ускуна бузилиб қолди, муҳим мутахассис ишдан бўшади; карантин туфайли ходимлар ўз иш жойларига етиб кела олишмади) ва шу туфайли цех вақтинча ишламайди, бекор туриб қолади.
Мажбурий прогул эса иш берувчининг айби билан қуйидагилар туфайли юзага келади:
- ходим қонунга хилоф ишдан бўшатилганлиги сабабли;
- у бошқа лавозимга ноқонуний ўтказилган-лиги боис;
- меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга меҳнат дафтарчаси ўз вақтида берилмаганлиги оқибатида;
- меҳнат низоларини кўрувчи органнинг ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги қарорини иш берувчи ижро этмаганлиги оқибатида;
- шунга ўхшаш бошқа сабабларга биноан.
Мажбурий прогулга ходимнинг 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тўланади.
Ходимнинг айби билан келиб чиққан прогул учун ҳақ тўланмайди.

Х. НУРАЛИЕВ,
Наманган шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь