Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 06:56

Жамият

Ичимлик суви таъминоти 67 фоиздан 85 фоизга оширилади

  • 11.Марта.2022
  • 637

Наманган шаҳридаги «Ахсикент» меҳмонхонасида ўтказилган брифингда тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 
«Наманган сув таъминоти» МЧЖ директори Илҳомжон Ширановнинг бажарилган ишлар ва белгиланган режалар ҳақидаги ҳисоботи эшитилди. Таъкидланишича, 2021 йилда истеъмолчиларга жами 102,4 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилиб, шундан ичимлик суви хизмати 90,2, канализация хизмати эса 12 ,3 миллиард сўмни ташкил этди. 4,3 миллиард  сўм соф фойда олингани  ҳолда,  5,3 фоиз рентабеллик  кўрсаткичига эришилди. 
2022 йилда 155,1 миллиард  сўмлик ичимлик сув ва канализация хизмати кўрсатиш режалаштирилган.  

Истеъмолчиларни ҳисоблагичлар билан таъминланганлик даражаси 2021 йилда 88 фоизни  ташкил қилган. Бу кўрсаткични 2022 йилда 90, 2023 йилда 92, мос равишда 2024 йилга 98 фоизга етказиш белгилаб олинди.  2022 йил Инвестиция дастури доирасида «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси» маблағлари ҳисобидан бешта объектга 38.7 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 143,36 километр  ичимлик, 30 километр оқава сув тармоғи қуриш режалаштирилган. 

Вилоят бўйича оғир ҳудуд рўйхатига киритилган 30 та маҳалладан бири – Косонсой туманидаги  Ободон МФЙ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди, Наманган шаҳридаги Бунёдкор МФЙда Инвестиция дастурига асосан ичимлик суви тизими қурилмоқда. Чортоқ туманидаги Соз-сой ва Қорамурт МФЙлари ҳам дастурга киритилди. Косонсой тумани Янги шаҳар МФЙ имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган «Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси»га киритилди. Қолган 26 та МФЙдаги ҳолат   мутахассислар томонидан жо-йида ўрганиб чиқилди. Ушбу маҳаллаларда 255,6 километр  тармоқ ва 18 та иншоот қуриш ишлари зарурлиги аниқланиб, бу ишларга маҳаллий бюджетдан жами 22 миллиард  894, 3 миллион  сўм  ажратилди. Бугунги кунга  қадар 125 километр  тармоқ монтаж қилинди. Маҳаллаларда  тармоқларни  қуриш ишлари давом эттирилмоқда. 

Ичимлик суви таъминоти бўлмаган 109 та МФЙнинг саккизтаси Инвестиция, бештаси «Обод қишлоқ», ўн биттаси вилоят «Наманган тажрибаси» дастури доирасида маҳаллий бюджет хисобидан, учтаси ижтимоий буюртма асосида, иккитаси Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий  инвестициялар банки маблағлари ҳисобидан - жами йигирма тўққизтаси 2022 йилда ичимлик суви билан таъминланади. Қолган  80 та МФЙда 926,3 километр тармоқ қуриш зарурлиги аниқланди. 
Белгиланган истиқболдаги кенг кўламли режаларнинг бажарилиши натижасида вилоятимизда беш йил мобайнида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи   67 фоиздан 85 фоизга  етказилади. 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь