Қисқа сатрларда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

04 May, 2024, 07:32

Жамият

Инсон қадри ҳамма нарсадан устун

  • 22.Июня.2023
  • 682

Эътироф этиш керак, амалдаги қонунларимиз “Аввал инсон, кейин жамият ва давлат” тамойили асосида тобора такомиллашиб бормоқда. Буни айрим жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилаётгани, баъзи қонунбузилиш ҳолатлари эса ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сирасига киритилаётгани ҳам тасдиқлайди.

2023 йилнинг 11 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни халқимиз томонидан илиқ қарши олинди. Мазкур қонун асосида 11 та кодекс ва қонунга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди.  

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш” дея номланган янги 281-модда билан тўлдирилди. 

Негаки, сўнгги пайтларда алиментдан қарздорликни тўламай вояга етмаган фарзандини таъминлашдан бўйин товлаш ҳолатлар кўпайди.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида вояга етмаган болаларни ҳуқуқлари ҳимояси таъминланган бўлиб, кодекснинг 142-моддасига асосан, алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Агарда суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига пеня тўлайди.  

Бунда алимент олувчи алимент алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг пеня билан қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир.  

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги жавобгарликка сабаб бўлади.  

Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек, суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.  

Алимент тўловчининг иш, ўқиш жойи ва турар жойи ўзгарганлиги ҳақида хабар қилиш мажбурияти Оила кодексининг 138-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент ушлаб қолиши лозим бўлган иш берувчи (ташкилот маъмурияти) алимент тўловчи шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида, шунингдек, унинг янги иш, ўқиш жойи ёки турар жойи унга маълум бўлса, бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарори ижро этиладиган жойдаги давлат ижрочисига ёки алимент олувчи шахсга уч кун муддат ичида хабар бериши шарт.  

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида давлат ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши лозим.  

Иш, ўқиш ва турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги тегишли маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.  
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ўз пушти камаридан бўлган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаш ҳам диний ҳам дунёвий илмда қораланган, аввало оила мустаҳкам бўлса, эр ва хотин ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлса фарзандлар сарсон бўлмайди.

Ф. МАДРАХИМОВ,
Наманган вилоят маъмурий суди судьяси.
С. РАҲИМОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь