Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 01:43

Жамият

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

  • 21.Февраля.2023
  • 1087

Жорий йилнинг 7 февраль санасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва ушбу дастурни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шубҳасиз, қўйилган ҳар бир вазифа инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш ҳамда инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи таълим беришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этишига эътибор берилган.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда муҳимдир.

Мазкур ҳужжат 5 бобдан иборат бўлиб, ҳар бир боб қисмлари эса тизимни янада ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг асосий мақсади – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли барча қатламларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги миллий ва халқаро стандартлар тўғрисида хабардорлигини, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборат бўлиб, унинг асосий вазифалари белгилаб қўйилган.

Ёшларнинг ҳуқуқий билимини ривожлантириш учун, аввало, педагог кадрларнинг салоҳияти, билими ва тажрибалари шаклланган бўлиши керак. Бу борадаги қарашлари эса ривожланган бўлиши муҳим. Шунинг учун дастурда ушбу масалага ҳам урғу берилган.

Хусусан, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида инсон ҳуқуқлари ўқув курсларини жорий қилиш, ҳуқуқшунос-педагог таълим йўналишини ташкил этиш, “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ” магистратура мутахассислигини, инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълимни такомиллаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича амалий, фундаментал ва инновацион илмий лойиҳалар танловларини ўтказиш, инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг бакалавриат, магистратура ва докторантурасида мутахассисларни ўқитиш, малакасини ошириш тизимини жорий этишга эътибор қаратилган.

О. ЗИЯВИТДИНОВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди раиси.

 С. РАХИМОВ,

 Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь