Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

19 May, 2024, 10:21

Жамият

Қизча ота тарбиясига олиб берилди

  • 16.Декабря.2023
  • 138

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар давомида 8 ёшли қизча суд ҳужжати бўйича ота тарбиясига олиб берилди.  

Аниқланишича, Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 20.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан вояга етмаган Нодира Раҳматуллаевани ундирувчи Халилов Баҳром тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро хужжати мавжуд. Суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бир неча бор мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида жавобгарнинг кўрсатилган яшаш манзилига бориб ўрганилганда вояга етмаган Н. Раҳматуллаева йўқлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган. Шу сабабли давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қизчани топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан 05.09.2022 йилда қидирув эълон қилинган.

Айнан олиб борилган тадбирлар мобайнида қизча топилди ва суд қарорида кўрсатилган Баҳром Халилов тарбиясига олиб берилиши таъминланди ҳамда амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Муҳаммаджон АЛИЖАНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь