Қисқа сатрларда

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ЙИРИК ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ, МАСЖИД ВА САВДО МАРКАЗИ НАМАНГАНДА ҚУРИЛАДИ

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ЯХШИЛИКДИР

АҲОЛИГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРИ ВА ЁРДАМ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

"БОЛА ПУЛИ"ДАН СОЛИҚ: УНИ ҚАЙТАРИШ МУМКИНМИ?

КАДАСТР ХОДИМЛАРИ УЙНИНГ ПЛАНИНИ ЧИЗИБ БЕРГАНИ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

08 August, 2020, 02:49

Жамият

КАДАСТР ХОДИМЛАРИ УЙНИНГ ПЛАНИНИ ЧИЗИБ БЕРГАНИ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИМИ?

  • 29.Июля.2020
  • 76

Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

— Кадастр ҳужжатларимни йўқотиб қўйгандим. Қайта тиклаш учун нима қилишим керак? Бунинг учун қўшимча ҳақ тўлайманми?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон қарорига асосан, кадастр паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, унинг нусхасини тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Кадастр паспортингизни тиклаш учун ҳудудда жойлашган Давлат хизматлари марказига ёки интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

— Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

— Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

— Уй-жойнинг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қанча вақт керак бўлади?

— Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

- кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

- кўп квартирали уйдаги квартира — 5 иш кунгача;

- якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли) — 7 иш кунгача;

- кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

- умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 7 иш кунгача;

- умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 10 иш кунгача;

- умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 15 иш кунгача;

- умумий майдони 5000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк — 20 иш кунгача;

- умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк — 25 иш кунгача;

- умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк — 30 иш кунгача.

— Кадастр учун ариза топширгандим. Бироқ муддати ўтиб кетти. Бу вазиятда кимга мурожаат қилсам бўлади?

— Кадастр хизматларини курсатишда белгиланган муддатларнинг бузилиши ёки аризангизга асосли жавоб берлимаган холларда Давергеодезкадастр қўмитасининг қисқа ишонч телефон рақамига (1097) ёки яқинда амалиётга тадбиқ этилган қўмита раисининг @ygkuzbot Telegram-боти орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.

Сизнинг мурожаатингиз қисқа муддатда кўриб чиқилади ва ўзининг мантиқий якунига етказиб берилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь