Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 03:19

Жамият

«КАМАЛАК» ҚУЧОҒИДА

  • 08.Октября.2019
  • 1147

Касаба уюшмалари вилоят бирлашмасига қарашли «Камалак» болалар ёзги оромгоҳи Янгиқўрғон туманининг Қизилёзи қишлоғида жойлашган. Айни кунларда 400 нафар ўғил-қиз болажонлар ёзги таътилни ҳар томонлама мазмунли ўтказиш ва соғломлаштириш имкониятидан фойдаланаётган  оромгоҳда ёз мавсуми якунига қадар  жами 2000 нафар  болажонларга ўз қучоғидан жой бериши режалаштирилган.

– 10 гектардан зиёд майдондаги тоғли сўлим гўшада болажонларнинг  ҳар томонлама соғлом кучга тўлишлари учун кенг шароитлар яратилган. 49 нафар педагог-тарбиячи, 3 нафар малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритаётган масканимизда фарзандларимиз интеллектуаллик қобилиятини ўстиришга ҳам  катта эътибор қаратилмоқда, – дейди оромгоҳ директори Муҳаммаджон Абдуваҳобов.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь