Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 02:07

Жамият

КАРАНТИН ЮМШАТИЛМОҚДАМИ?

  • 27.Мая.2020
  • 978

Вилоятимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари бирмунча камайган бўлса-да, умумий вазият хотиржам бўлишига ҳали эрталигини кўрсатмоқда. Мухбиримиз вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон МЎМИНОВ билан шу ҳақда суҳбатлашди.

- Жаҳон аҳлини ташвишга солаётган коронавирус инфекциясига қарши кураш мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам изчил олиб бормоқда, - дейди С. Мўминов. - Муҳтарам Президентимиз топшириқлари, республика махсус комиссияси қарорлари асосида белгиланган чора-тадбирлар ижроси вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилмоқда. Бунинг учун вилоят штаби ва ишчи гуруҳи туну кун фаолият юритмоқда.

 Вазият борасида таҳлилларга эътибор қаратсак, жами коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 254 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 25 май ҳолатига 247 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Айни пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида жами 10 нафар бемор муолажа олмоқда.

 Вилоят ҳудудига эпидемик давлатларидан санитария карантин пунктлари орқали кириб келган, касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган 65 минг нафардан ортиқ фуқаро тўлиқ карантинга олинди. Бугунги кунга қадар 60 мингдан зиёд фуқаро карантиндан чиқарилди, 4765 нафари карантинда қолмоқда.

 Бундан ташқари, 2020 йил 15 апрелдан – бугунги кунга қадар жами 782 нафар ҳалқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари карантинга олинган эди, улардан 252 нафари карантиндан чиқарилди. Шунингдек, 3714 фуқаро уй шароитидаги карантинда. Чет элдан келган ёки улар билан мулоқотда бўлган 1051 нафар фуқаро эса 36 та махсус муассасаларга тиббий кузатувга олин ва 14 кунлик муассасаларда тиббий кузатувда бўлган жами 8911 нафар фуқаролар доимий яшаш жойларига кузатилди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш жозки, карантин пунктларида дастлабки пайтда саккиз юз нафарга яқин тиббиёт ходимлари фидойиларча хизмат қилишди. Бугунги кунда карантин пунктлари анча камайганлиги боис 348 нафар саломатлик посбонлари тиббиёт ходими хизматини давом эттирмоқда.

 Вилоят СЭОМ лабораториясида жами 65 минг нафардан ортиқ фуқаролар “COVID-19” инфекциясига гумон қилиниб, махсус текширувдан ўтказилди.

- Кўрилаётган чора-тадбирлар учун ажратилаётган зарур маблағ ва керакли буюм, жиҳоз, ашёлардан мақсадли фойдаланиляпти, дея оламизми?

- Вилоятда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 6,8 млрд. сўм ажратилиб, коронавирус инфекциясига қарши зарурий дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлар, 61 турдаги дори-дармон, дезинфекцияловчи восита, бир марталик ниқоб, бир марталик қўлқоп, бир марталик махсус кийим жамланмаси ва кўп марталик махсус кийим жамланмаси заҳираси яратилди. Тиббиёт муассасалари моддий-техник имкониятлари яхшиланмоқда. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси сунъий нафас олиш, УТТ ва бошқа замонавий аппаратлар билан таъминланди.

 - Касалланганларни аниқлашда асосий восита нимадан иборат? Бунда “103” рақамли тез ёрдамга мурожаатлар қўл келмоқдами ёки бошқа усуллар асқотяптими?

- Аввало, касаллик юқтиришнинг хавфи юқори бўлган манба сифатида юртимизга четдан кириб келаётган фуқароларни, айниқса, касаллик авж олиб тарқалган ҳудудлардан кириб келаётган юк ташувчи машина ҳайдовчиларини айтишимиз мумкин. Улар доимий назоратимизда бўлиб, касалликни аниқлаш учун улардан таҳлил намуналари олиниб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳозиргача Наманганга кириб келган узоққа қатновчи ҳайдовчиларнинг беш нафарида касаллик аниқланди.

 Касалланганларни аниқлашда асосий омиллардан яна бири – бу жойларда қатъий йўлга қўйилган тизимли ва занжирли узлуксизлик иш жараёни ташкил этилганини таъкидлашимиз керак. Аниқлаш жараёнида ҳарорати кўтарилиб, тез ёрдамга мурожаат қилганлар ҳам бор. Шунингдек, АКТ технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда, ҳар куни бошқарма бошлиғи раҳбарлигида масофадан туриб шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят ДПМ раҳбарлари, СЭОМ раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирокида онлайн видеойиғилиш ўтказиляпти. Онлайн йиғилишларда ҳар бир раҳбар ўз ходимлари билан биргаликда муассасасида масофадан туриб ушбу видео йиғилишда иштирок этиб, коронавирус инфекциясининг олдини олиш, тана ҳорарати кўтарилганларда “COVID-19”га таҳлил ўтказиш, касаллик аниқланганларни шифохонага жойлаштириш, бемор билан мулоқотда бўлган фуқароларни карантинга олиш ва бошқа мавзудаги масалалар муҳокамаси ўтказилмоқда.

- Аҳоли ўртасида билиб-билмай касалликни уй шароитида даволаш ҳолатлари ҳам мавжудми?

- Касаллик аломатлари бор беморни тез тиббий ёрдамга хабар бермай, уй шароитида сақлаш ўша хонадон соҳиблари ва улар билан мулоқот қилувчи ён-атрофдаги бошқа фуқаролар саломатлигини жиддий хавф остида қолдириши баробарида хатарли ҳисобланади. Касаллик аломати бор беморлар қаторига йўтал, томоқдаги қичишиш, нафасдаги ўзгариш ва иситмалашни алоҳида қайд этишимиз керак. Беморда шулар каби аломатлар сезилганда дарҳол “103” рақамли тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиниши шарт. Бунда тааллуқли мутахассислар билан ҳамкорликда беморнинг уйига бориб, таҳлил қилиш ишлари ҳам ташкил этилган. Уйда ўзбошимчалик билан даволаниш битта ўринда қайд қилинди. Табиийки, бундай ноўрин вазиятда қолдирилган беморнинг аҳволи қанчалик оғир бўлмасин, кўрилган тезкор чоралар, тиббий муолажалар сабабли у шифо топиб, уйига қайтди ҳамда назоратимизда бўлиб турибди. Лекин беморнинг оёққа туриши осон кечмадики, беморга ўзбошимчалик билан муносабатда бўлиб, касалликни яшириш ҳалокатли оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин эди.

 Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан чет давлатларининг малакали врачлари ва мутахассислари иштирокида ташкил этилаётган онлайн видеоконференцияларда вилоят даволаш-профилактика муассасалари шифокорлари масофадан туриб иштирок этишмоқда. Видеоконференциялар орқали касалликнинг олдини олиш, беморларни даволаш, қандай дори воситаларидан фойдаланиш, карантин қоидаларига оид тажрибалар бойитилмоқда. Бу ва бошқа ишлар самараси ўлароқ, короновавирус инфекциясини жиловлаш ва унинг тарқалишига йўл қўймаслик, шу билан бирга касалликни юқтириб олган ҳамюртларимизни самаларали даволашда ижобий натижаларга эришиляпти. Бироқ бу билан кифояланишга хали эрта. Вилоятимиздаги баъзи шаҳар ва туманлар “қизил ҳудуд”да қолмоқда.

- Вилоятимизда ҳудудлар кесимида карантин ҳолати юмшатилмоқда, шундайми?

- Тўғри, вилоятимиздаги асосан “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда айтиш мумкинки, ҳолат қониқарли.Бироқ, бугунги пандемия шароитида бир кишининг саломатлиги – барчанинг саломатлигига бевосита ва билвосита чамбарчас боғлиқ эканлигини асло унутмаслигимиз даркор! Юртимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилаётгани туфайли берилган эркинликни нотўғри тушуниб, баъзи ҳудудларда аҳоли заруратсиз кўчаларда юришаётгани, карантин қоидаларига амал қилишмаётгани каби ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Бу эса инфекция юқтириш хавфини янада кучайтирмоқда. Шунинг учун шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, дезинфекция қилиш, тиббий ниқоб тақиб юришни одатга айлантириш каби қоидаларига амалга қилган ҳолда инфекция юқишидан ўзимизни эҳтиёт қилишимиз зарур.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ суҳбатлашди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь