Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 05:06

Жамият

КОРОНАВИРУСДАН ТЎЛИҚ ЭМЛАНИШ ОРҚАЛИГИНА ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН!

  • 12.Июня.2021
  • 704

Дунё мамлакатларидаги каби юртимизда, жумладан, вилоятимизда ҳам Covid-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб кенг кўламда амалга оширилмоқда. Мамлакат Президенти ва ҳукуматининг алоҳида эътибори боис вилоятимизда 238 та эмлаш пункти, 54 та ҳаракатдаги бригада ташкил этилди. Улар 3 турдаги вакцина, шприц, хавфсиз қути, тиббиёт пахтаси ва 70 фоиз этил спирти билан таъминланган. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар боис жорий йилнинг 10 июнь ҳолатига вилоят бўйича 179 589 нафар аҳоли эмланди ва бу борадаги кўрсаткич 70,6 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, вакцинациянинг 1-дозаси билан 179 589 нафар, 2-дозаси билан 103457 нафар, 3-дозаси билан 5276 нафар аҳоли эмланди. Тақсимотга асосан март-июнь ойи оралиғида жами 58000 доза АstraZeneca, 343000 доза ZF-UZ-VAC2001, 5400 доза Sputnik-V вакциналари олиб келиниб, сақлаш, етказиш, эмлаш жараёнлари талаб-қоидаларга риоя этган ҳолда жойларга етказилди.
Эмлаш қамровининг сифати, самарадорлиги бўйича шаҳар ва туманлар кесимида Наманган шаҳри олдинда боряпти. Шу кунгача ҳудудда режага нисбатан тиббиёт ходимларининг 94,9, сурункали касалликлари бор аҳолининг 99,0, мактаб ўқитувчиларининг 93,4 фоизи тўлиқ эмланди. Давлатобод, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Наманган ва Уйчи туманларида амалга оширилаётган ишлар эътиборга сазовор. Аммо Чортоқ, Учқўрғон, Косонсой туманлари ҳамон эмлаш қамровининг пастлиги жиҳатидан ортда бораётганлигини қандай тушуниш мумкин? 
Жорий йилнинг 21 май кунидан бошлаб хуқуқни мухофаза қилувчи органлар (ДХХ, прокуратура, МГ, ИИБ, ФВБ ва бошқа), қуролли кучлар ходимларини эмлаш учун вакцина олиб келиниб, жойларга етказилди. 
31 май кунидан эса асосан чет элга ўқишга борадиган талабалар, оммавий-ахборот воситалари ходимларини, эмлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳурматли фуқаролар! 
Дунё аҳолиси, шу жумладан халқимиз ҳам ўта оғир ва синовли кунларни бошидан кечирди. Коронавирус инфекциясидан азият чекмаган, унинг оғир асоратларидан қийин ҳолга тушмаган оилалар қолмади, ҳисоб.
Шундай экан, юртимизда ҳолат яхшиланиб боряпти деб, оғир кунларни унутиб қўймайлик. Карантин қоидаларига тўлиқ амал қилайлик.
Ниқобда юриш, оралиқ масофани сақлаш, қўлларимизни антисептик воситалар билан зарарсизлантириш доимий амалимизга айлансин.
Ҳукуматимиз томонидан катта маблағ сарфлаб олиб келинган ва бепул етказиб берилаётган вакциналардан ўз вақтида фойдаланиш борасида фаоллик кўрсатайлик. Унутманг! Коронавирус деган балоиазимдан тезроқ қутулиш ва доруломон кунларга етишишнинг ягона йўли вакциналарни қабул қилиш ҳамда унинг самарадорлигига эришишдир. 

Шерзодбек ЛАТИБЖОНОВ,
вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси иммунопрофилактика бўлими мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь