Қисқа сатрларда

Муносиблар раисликка сайланади

«Объект нега бузиб ташланади?»

Поплик тадбиркор эҳтиёжманд оила фарзандлари учун бепул боғча ташкил этди

Янгиланаётган Янгиқўрғон

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

09 May, 2025, 01:49

Жамият

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

  • 14.Мая.2024
  • 664

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Унга кўра, «Сўнгги қўнғироқ» тадбири 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади. Тадбирга мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақат 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади. 

Тадбир маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади. Унга фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади. 

Шу билан бирга, тадбирда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилиши мумкин. 

2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади: 

- турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшоми»ни ўтказиш, имтиҳон ва якуний давлат аттестасиясини ўтказишда, таълим муассасасини янги ўқув йилига тайёрлаш баҳонасида ўқувчилардан пул йиғиш;

- ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь