Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 09:19

Жамият

Мансабдорларга интизомий чора қўлланилди, икки нафари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди

  • 23.Июля.2022
  • 530

Кундалик турмушимизда тез-тез учраб турадиган тезкор, қулай ва шаффоф каби сўзлар бугун ҳеч бир юртдошимизга бегона эмас. Бу дегани, давлат хизматлари марказлари аҳолига вақтни тежаш, турли оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш имконини беряпти. Лекин кўрсатилаётган хизматлар сифатига салбий таъсир этадиган ҳолатлар ҳам борки, бу кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Фуқароларнинг мушкулини осон қилиши билан бирга, муаммоларига ҳам ечим топишда давлат хизматлари марказлари яқиндан кўмакдош вазифасини ўтамоқда. Авваллари бир ҳужжат ортидан бир неча давлат идораларига бориб ўз юмушларини бажарган бўлсалар, ҳозирга келиб, кўплаб давлат хизматларидан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имконияти пайдо бўлди ва бундан барча мамнун.  Лекин айрим ташкилот ва муассасалар борки, ўзига юклатилган вазифани адо этишда ҳали-ҳануз сусткашликка йўл қўймоқда.  

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида адлия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган сифатида белгиланган. Шунга кўра, бошқарма томонидан давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилиши ҳолатига йўл қўймаслик бўйича ваколатли органларнинг жами 22 нафар масъул ходими билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бундан ташқари, соҳага киритилаётган ўзгартишлардан хабардор этиш, фуқароларга сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ваколатли органларнинг масъул ходимлари иштирокида бешта ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди. 

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда масъулиятсизлик қилаётган давлат органларини аниқлаш ва уларга қонуний тартибда иш юритишларини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида доимий таҳлил, мониторинг ҳамда ўрганишлар ўтказилмоқда. Мазкур ўрганишлар натижасида бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даврида ваколатли органлар томонидан жами 6 545 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолатларининг 5 497 таси муддат бузилиши, 342 таси тўғридан тўғри давлат хизматлари кўрсатилиши, 526 таси ваколатли органлар томонидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши, 111 таси мурожаатларни асоссиз рад этилиши, 69 таси бошқа қонунбузилиш ҳолатларига тўғри келади.

Камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари ташкилотлар кесимида таҳлил қилинганда жами 6545 та қонунбузилишларнинг  368 таси ҳокимликлар; 4 659 таси «Узтрансгаз» тизими корхоналари; 413 таси Ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари; 145 таси солиқ органлари; 75 таси «Ўзбекэнерго» тизими корхоналари; 6 таси ички ишлар органлари;  406 таси сув таъминоти идоралари;  58 таси қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари;  5 таси тижорат банклари; 7 таси санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизмати идоралари; 51 таси ижтимоий таъминот идоралари; 352 таси бошқа идоралар ҳисобига тўғри келади. Мисол учун, «РИВОЖ АГРО-ЛЮКС» фермер хўжалигининг 2022 йил 23 июндаги 1,2 МП босимдан юқори бўлмаган газ тармоғига уланиш учун техник шарт олиш юзасидан қилган мурожаати «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали томонидан кўриб чиқишда муддат бузилишига йўл қўйилган.

Давлат кадастрлар палатаси Поп тумани филиали томонидан тақдим этилган маълумотда фуқаро Н. Исмоилованинг кадастр харитаси ҳамда ер тузувчи томонидан ҳудуд ажратиб кўрсатилган чегара қизил чизиғи тақдим этилмаганлиги сабабли кадастр паспортини расмийлаштириш рад этилганлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, «Кўчмас мулк обектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 14-бандида ер участкасининг чегараларини аниқлаш ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга асосан кадастр йиғма жилдини расмийлаштириш жараёнида кадастр идораси масъул ходими томонидан амалга оширилиши лозим эди. Бу эса, Давлат кадастрлар палатаси Поп туман филиали томонидан фуқаро Н. Исмоилованинг кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича мурожаатини асоссиз равишда рад этилганлигини кўрсатади.

Шу билан бирга, мурожаатни ўрганиш жараёнида Давлат кадастрлар палатаси Поп туман филиали томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича сўровномани кўриб чиқиш жараёнида Н. Исмоилова билан боғланмаган ҳамда ер участкаси жойида хатловдан ўтказилмаган ҳолда кадастр паспортини расмийлаштириш рад этилган.

Шу ва шунга ўхшаш қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг 46 нафар мансабдор шахслари ва масъул ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 33 та тақдимнома, 171 та огоҳнома киритилди.

Киритилган тақдимнома-ларга асосан 31 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди, шулардан икки нафар масъул ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Давронбек РАВШАНБЕКОВ,
вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь