Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 01:53

Жамият

Матонатли сувсозлар тақдирланди

  • 28.Января.2023
  • 378

Ободонлаштириш, газ, электр ва сув таъминоти сингари коммунал хизмат кўрсатиш идораларининг заҳматкаш ишчи-ходимлари совуқни-совуқ демай зиммасидаги вазифани сидқидилдан бажариб, кўпчиликнинг ҳурматини қозонмоқда. Касаба уюшмалари томонидан ана шундай фидойи касб эгаларининг меҳнат муҳофазасига, иш жараёнидаги шарт-шароитларига ҳамда уларни муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Чунончи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши меҳнат-техник, меҳнат-ҳуқуқ инспекторлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари жамоатчилик назорати асносида ходимларга яратилаётган шароитлар, уларга махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари, овқатланиш ва маиший шароитлар яратилганлиги ҳамда хавфсизлик техникаси меъёрларига риоя қилиниши ҳолати обдон ўрганилмоқда. 

Бугунги кунда истеъмолчиларга тоза ичимлик сувини етказиб берувчи «Наманган сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 543 та сув олиш ва 49 та сув узатиш иншооти ҳамда 5836,2 километр ичимлик суви тармоқлари мавжуд. Тасдиқланган жадвалга асосан жамият бўйича куз-қиш мавсумида тизимнинг барқарор ишлаши учун вилоят штаби ҳамда фавқулодда ҳолатлар учун «авария ҳолатларини бартараф этиш» штаби тузилган. 23 та авария гуруҳи таркибида 251 нафар ишчи ва уларга 46 та махсус техника воситаси сафарбар этилган. Бундан ташқари, зарур вазиятларда аҳолига 20 та махсус транспорт воситаси орқали ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Юртимизда кузатилган аномал совуқ сабабли юзага келган носозликларни бартараф этишда коммунал соҳа ходимлари куну тун ишлашди. Қишнинг қаҳратонида ўз вазифасини фидойилик билан давом эттирган қаҳрамонлар меҳнати олқишларга сазовор бўлди. 

Айниқса, «Наманган сув таъминоти» МЧЖ Наманган шаҳар бўлими авария-тиклаш хизмати ходимларининг вилоят марказидаги Даштбоғ маҳалласи Тўрақўрғон кўчасида жойлашган диаметри 500 миллиметр бўлган ичимлик суви тармоғида юзага келган носозликни изғирин ҳароратга қарамай бартараф этишда кўрсатган катта матонати таҳсинга лойиқ.

Фидокорона меҳнат қилган сувсозлар навбатдаги иш жараёнида Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилиб, дам олиши ва саломатлигини тиклаш мақсадида Хоразмга сайёҳат ҳамда Косонсой сиҳатгоҳига бепул йўлланмалар берилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь