Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

16 May, 2024, 03:39

Жамият

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА – ИШ БЕРУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТИ

  • 16.Мая.2020
  • 2351

Ўзбекистон Республикасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, бир қатор асосий тушунчалар келтириб ўтилган. Бу ҳақда вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат техник инспектори Садриддин ҒАИБОВ шундай дейди:

– Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти қонуннинг 4-моддасида аниқ ва қатъий тарзда кўрсатиб ўтилган бўлиб, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шартлиги белгилаб қуйилган.

Аввало шуни таъкидлаш ўринлики,  шартномаси бўйича суғурталовчи бу  — ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ҳисобланади.

Жабрланувчи эса  — ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан соғлиғига зарар етказилган, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим.

Яна бир тушунчага аниқлик киритадиган бўлсак,  бу ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ходимнинг у меҳнат шартномаси  бўйича ўз вазифаларини иш берувчининг ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса. Меҳнатда майиб бўлиш — ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча ёки турғун йўқотиши.

Суғурта ҳодисаси деганда, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган факт.

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганда унинг мулкий манфаатлари иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти ҳисобланади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида   иш берувчи у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ёки иш берувчилар - жисмоний шахслар учун меҳнат шарт-номаси  тузилган санадан бошлаб 15 иш кунидан кечикмай меҳнатда шикастланиш, касб касаллиги ёки унинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқача шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлигига етказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шартлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонунига асосан, МЖтКнинг 492-моддасига  кўра иш берувчилар томонидан белгиланган мажбуриятни бажармаслиги -  мансабдор шахсларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ўн беш баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса ўн беш баробаридан ўттиз баробаригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ ёзиб олди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь