Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 04:36

Жамият

Мегаполис мақоми шаҳарсозликда сифатни оширишни талаб этади

  • 26.Января.2023
  • 413

Мамлакатимиздаям, вилоятимиздаям шаҳарсозликда амалга оширилаётган  ободонлаштириш ва қайта қуриш ишларининг кўлами жуда катта эканлигига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу билан бирга, бугунги кунда қурилиш тармоғини янада такомиллаштириш, архитектура ҳамда қурилиш органлари ва муассасаларини изчил ривожлантириш механизмларини шакллантириш ҳам энг долзарб масалалар сирасидандир. Мухбиримиз мазкур мавзу юзасидан вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси  бошлиғи Дилшод МИРХАНОВ билан суҳбатлашди.

– Вилоятимизда бажарилган қурилиш ишлари эътирофга молик эканлигини алоҳида таъкидлаш ўринли, – дейди Д. Мирханов. – Буларнинг ҳаммасидан кўзланган  асосий мақсад – аҳолини уй-жой билан таъминлаш орқали турмуш фаровонлигини ошириш ва ҳудудларда инфратузилма ҳамда коммуникация тармоқларини  ривожлантиришдир. Бинобарин, бугунги кунда энг кўп мурожаатлардан бири уй-жой таъминоти билан боғлиқ эканлигиям бор гап. 2022 йилда эҳтиёжлардан келиб чиқиб, 3219 та хонадонли 76 та кўп қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди. 

«Наманган тажрибаси» асосида Янги Наманган туманидаги  Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида иккита беш қаватли (120 хонадонли) турар-жой ҳомийлик маблағлари асосида ёлғиз ҳамда кўмакка муҳтож аёлларга берилди. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида, 2175 нафар фуқарога  61,3 миллиард сўм субсидия ажратиб берилди. Булардан ташқари, вилоят ҳокимлигининг ягона буюрт-мачи инжиниринг компанияси буюртмачилигида 25,7 миллиард сўм, шундан 2022 йил лимит доирасида 16,1 миллиард  сўмлик 2 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та оила поликлиникаси қуриш ишлари  давом эттирилмоқда.

Шунингдек, массивларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича 22,2 километр ичимлик суви, 10,9 километр оқава сув ва 8,91 километр  электр  ҳамда  67 метр табиий газ тармоқларини қуриш белгиланган.  2022 йил 13 сентябрда Поп ва Чуст туманларидаги «Янги Ўзбекистон массиви»да ичимлик суви ва оқава тозалаш тармоқлари ҳамда иншоотларини қуриш бўйича ўтказилган тендерларда «Бунёдкор Мубошер» МЧЖ ғолиб бўлди. Ва ушбу МЧЖ билан жами 49, 5 миллиард сўмлик шартнома имзоланди. Бугунги кунга қадар пудратчи томонидан 2022 йил лимити доирасида 9,3 миллиард  сўмлик  қурилиш ишлари бажарилди.  

Поп тумани Миришкор массивига 67 метр (46 миллион  сўмлик) табиий газ тармоғи қурилиб,   режадаги ишлар 100 фоиз якунланди. 8,91 километр электр тармоғини тортиш ишларининг 13 фоизи (1,2 километри) бажарилди.   
Вилоятимизда 2023 йилда уй-жой қуриш дастури доирасида  336 та 9244  хонадонли (2022 йил режага нисбатан 410 фоиз) уй қурилади.

– Жадаллашган  бунёдкорлик жараёнларида  бажарилаётган ишларнинг  сифатли бўлиши шартлигиниям изоҳлаб берсангиз?

– Ижтимоий ҳаётимизда  яшашнинг  қулай муҳитини шакллантириш зарурий мезон   ҳисобланади. Бугунги кунда шаҳарсозликда сифат ва хавфсизликни оширишга катта эътибор қаратилмоқда.  Бунинг учун қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олганмиз. Ва яна  маъмурий тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, рационаллиги ва шаффофлигини таъминлашда  фаолиятимизни рақамлаштириш, тармоққа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шулар жумласидандир.  Қолаверса, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича тизимли иш олиб бормоқдамиз. Дастурларни муваффақиятли амалга оширишда асосий диққат-эътиборни   инновациялар, инвестициялар, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланишга қаратяпмиз. 

– Камчиликлар айнан қайси жиҳатларда намоён бўлмоқда?

– Жиддий эътибор қаратилиб,  бартараф этилиши шарт бўлган бир қатор муаммолар  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли фармонига  илова  тариқасида келтирилган «Ўзбекистон Респуб-ликаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси»да кўрсатиб ўтилган. Масалан, аҳоли пунктларида бош режалар мавжуд эмаслиги ёки бино ва иншоотларни қуришда уларга риоя қилинмаслиги ҳудудларда комплекс равишда қурилиш олиб бориш, ишлаб чиқариш ва инфраструктура объектларини жойлаштириш, тадбиркорлик, ишчанлик ҳамда инвестиция фаоллигини ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларининг мукаммал эмаслиги ва оқибатда ходимларни қурилиш-монтаж ишларига ноқонуний асосда керакли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан жалб қилиш, ўзбошимчалик билан қурилган биноларнинг кўпайишига замин бўлмоқда. Қурилиш ташкилотлари ходимларининг зарур билим ва малакага эга эмаслиги қурилиш тармоғининг инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда, қурилган бино ва иншоотлардан кейинчалик фойдаланишда хавфсизлик талабларининг бузилишига олиб келмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги инвестиция жараёнлари иштирокчилари ва шаҳарсозлик фаолияти субъектларига давлат хизматларини кўрсатишнинг максимал шаффофлиги ва тезкорлигини таъминламаётганиям сир эмас. Қолаверса, амалий қурилиш фанининг ривожланмаганлиги, олий таълим муассасаларининг илмий ва моддий-техник салоҳияти заифлиги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш имконини бермайди. 

– Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳолат қандай?

– 2018-2022 йиллар  мобайнида «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК томонидан жами  36 та шаҳарсозлик ҳужжати ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг Бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда, қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилди.

Шунингдек,  2023-2027 йиллар давомида  9 та туман ҳудудида 37 та шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига таклифлар берилган. Яъни, 3 та шаҳар (Чуст, Тўрақўрғон, Учқўрғон); 8 та шаҳарча (Жомашўй, Қўқимбой, Норинкапа, Санг, Оқтош, Еттикон, Файзиобод, Исковот)  таклифи берилган). 26 таси эса маҳалла фуқаролар йиғинларига тегишли.

Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзларига тегишли ҳудудларида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция ишларини бажариши учун Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелда  қабул қилинган  «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги  қарори талаблари асосида Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат этишлари учун шароитлар яратилди.

Бир сўз билан айтганда, шаҳарсозликда сифатни ошириш борасида  белгилаб берилган вазифаларни  бажаришда  масъулиятни чуқур  ҳис қилиб, астойдил ишлашимиз  даркор.

– Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ суҳбатлашди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь