Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 10:04

Жамият

МИБ: КОСОНСОЙДА 6 ОЙДА "ДАФТАР"ЛАРГА 700 МИЛЛИОН СЎМ ЙЎНАЛТИРИЛДИ

  • 07.Июля.2021
  • 693

Маълумки, Президентимизнинг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бюро ҳудудий бошқармалари ва туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб бориши белгиланган. 
Фармонда белгиланган талаблардан келиб чиқиб, яқинда бўлиб ўтган туман кенгаши сессиясида депутатлар, кенг жамоатчилик учун ҳисобот бердик. 
Жумладан, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 декабрдан жорий этилган тартибга кўра 6 турдаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат фойдасига 700 млн. сўм ундирилган маблағ “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га пропорционал тартибда йўналтирилди.  Шу билан бирга, 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида 47.3 млрд. сўмлик 4771 та ижро ҳужжати тамомланди. Бундан ташқари, солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 27.1 млрд. сўмлик 1047 та иш тамомланди. 
Бўлим иш юритувига олинган алимент ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш доимо эътиборда. Жумладан, 2021 йил 1 январь ҳолатига иш юритувда 2045 та ижро ҳужжати мавжуд бўлган бўлса, ўтган 6 ойда унинг 264 таси тамомланди. Эътиборлиси, кенг жамоатчилик билан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 58 та оила яраштирилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, фарзанди вояга етгунга қадар ёки 5 йиллик давр учун алиментдан бўлган қарздорликни олдиндан тўлаш мумкин. Шулардан келиб чиққан ҳолда иш олиб борилмоқда.
Масалан, фуқаро Дадахон Мақсумов ҳам оиласи билан ажрашиб кетган. Бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойда алимент ундириш қатъий белгиланган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан алимент маблағлари ўз вақтида ундириб келинган. Бироқ, қарздор ота бўлимга ариза билан мурожаат этиб, фарзанди алименти учун олдиндан 5 йиллик алиментни ҳисоблаб беришни сўради. Унинг мурожаати кўриб чиқилди. Ҳисобланган 38,5 млн. сўм маблағни тўлаб берди ва унга нисбатан қўйилган барча чеклов бекор қилинди.
 Ўз ўрнида фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган оталарга нисбатан ҳам судлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўриб келинмоқда. Хусусан, ўтган  ойлар  давомида жами 31 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар жиноят судларига юборилиб, 2 ойдан ортиқ муддатда алимент тўлашдан бўйин товлаган 24 нафар отага нисбатан маъмурий қамоқ чораси қўлланилди. 3 нафар қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Шавкатжон АБДУЛЛАЕВ,
МИБ Косонсой тумани бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь