Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 10:51

Жамият

МИБДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

  • 01.Июня.2021
  • 710

Бугунги кунда ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этишимиз қийин. Шу боис, Мажбурий ижро бюроси органларига келаётган ижро ишлари бўйича фуқароларга қулайлик яратиш учун масофавий электрон тизимлар босқичма-босқич жорий этиб бормоқда. 
Жумладан, яқинда фуқароларимизда юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб, уни бартараф этиш имкониятини энди мобиль телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.
Яратилган MIB.UZ махсус дастури Google тизими орқали Play Market иловасидан юклаб олинади. Бу дастур орқали фуқароларимиз эндиликда «Қарздорликни текшириш» блогида суд ва бошқа қарорлар орқали келиб чиққан қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олиши мумкин. «Республикадан чиқишга чеклов» блоги орқали эса хорижга чиқиш олдидан қарздорликлар учун қўйилган тақиқлар ҳақида хабардор бўлинади. Албатта, бу жараёнлар фуқароларимизни ўз вақтида тақиқларни билиш ва уни бартараф этиш ҳамда ортиқча ноқулайлардан халос этиб боради.
Ўтган қисқа вақт ичида Мажбурий ижро бюроси органларида бир нечта комплекс дастурлар ишлаб чиқилди ва тадбиқ этилган. Мисол учун «МИБ портал» ва ҳисоботларнинг ягона портали каби дастурлар ана шулар жумласига киради. Бундан ташқари, ўтган йили пандемия даврида аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида телеграмм ижтимоий тармоғида @mibuzbot расмий бот ишга туширилган. Ушбу бот орқали суд ва бошқа органлар ҳужжатлари доирасидаги қарздорликларни ҳам тўлаш имконияти бор. 
Асосийси, бюро органлари амалиётига тадбиқ этилаётган бундай илғор, инновацион усуллар аҳолимизга қулайлик яратмоқда. 

 Дилявер ШЕХОМЕТОВ,
МИБ вилоят бошқармаси АКТни жорий этиш шуъбаси мутахассиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь