Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 11:18

Жамият

МИЧИГАН УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ

  • 11.Октября.2019
  • 1448

АҚШнинг Мичиган университети клиникасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари Наманганга келди.  Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мичиган университети урология бўлими профессори Ҳафез Ҳалед, университет бўлим бошлиқлари - педиатор Шейн С. Кинонес, жарроҳ Бренд Вард ва анестезиолог Алишер Дадабоевлар билан учрашди. 
  Мулоқот аввалида вилоят раҳбари хорижлик меҳмонларга мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага татбиқ этилаётган кенг кўламли лойиҳалар доирасида Наманганда тиббиётни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, жаҳон андозлари даражасига кўтаришнинг долзарб вазифалари, режа ва имкониятларга алоҳида тўхталди.
  - Кўп йиллар давомида мамлакатимиз тиббиёт соҳасида турғунлик, даврдан ортда қолиш ҳолати кузатилгани сир эмас, - деди Х. Бозоров. – Бироқ, аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббиёт соҳасини жадал ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган кейинги уч йил ичида соғлиқни сақлаш тизими ривожланиш босқичига ўтди. Шунга мувофиқ, биз вилоятда тиббиётни янги поғонага кўтариш йўлида халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Айни пайтда бу соҳада Австрия, Чехия, Бразилия, Ҳиндистон ва Россия каби бир қатор давлатлар билан муайян лойиҳалар асосида иш олиб борилмоқда. Мазкур учрашув эса соғлиқни сақлаш борасида АҚШ мутахассислари ҳамкорлик алоқаларига пойдевор бўлиб хизмат қилади. Хусусан, биз тиббиёт илми, малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрмиз.
  - Мичиган университети дунёнинг кўплаб давлатлари билан тиббий таълим, илмий тадқиқот, клиника йўналишларида катта ҳамкорлик тажрибасига эга, - деди  Бренд Вард. – Бу тажрибаларни янги ва кенг имкониятлар очилаётган Ўзбекистонда ҳам амалга татбиқ этиш биз учун ҳам манфаатли ва биз бу борадаги биринчи қадамни Наманганда ташладик. Ўзаро ишонч ва эзгу мақсадлар асосида биз биргаликда инсонлар саломатлиги йўлида кўплаб хайрли ишларни амалга оширишимиз мумкин.
  Учрашувда Мичиган университети фаолияти ҳақида видеотақдимот намойиш қилинди.
  Вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш  Миллий палатаси ва АҚШнинг Мичиган университети ҳамкорлигидаги пилот лойиҳага мувофиқ мазкур ташриф билан соғлиқни сақлашни инновацион ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Америка Қўшма Штатлари муносабатларида янги саҳифа очилди.    
Акрамжон САТТОРОВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь