Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 11:06

Жамият

Миллиончилар ўйини ёхуд 140 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган шахс қўлга тушди

  • 15.Июня.2022
  • 518

Ташаббуслар, изланишлар учун имкониятлар яратилмоқда. Тадбирли инсонларнинг салоҳиятини намоён қилиб, элга-юртга наф келтириши ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.
Аммо шу имкониятларни ҳам суиистеъмол қиладиганлар  учраб турадики, улар учун эл корига яраш эмас, ўзининг шахсий манфаати, фурсат туғилди дегунча қай йўл билан бўлмасин, ҳамёнини тўлдириб олиш муҳим. «Gurtepa Oqqayin Guzari» МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаган олғир йигит шундай мақсадни кўзлаганди. 
Шу ўйда қидирув эълон қилинган шахс билан олдиндан тил бириктириб, «Агробанк»нинг Мингбулоқ филиалидан совун, сода ва гел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда фаолиятини ривожлантириш учун дастгоҳлар сотиб олиш мақсадида йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга ажратилган 140.000.000 сўмни  пул ўтказиб берилган МЧЖдан нақдини ола қолди.
Ушбу маблағга совун, сода ва гел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш хаёлига ҳам келмади. «Уддабурон» бу ишни бошқа бир ўзи каби олғир билан гуруҳ бўлиб амалга оширди. Икки МЧЖ раҳбари ҳам ёпиғлиқ қозон ёпиғлиғича қолиб, бу ишнинг миси чиқмайди, деб ўйлашганди. Аммо катта миқдорда ўзлаштириш билан боғлиқ талон-торож фош қилинди. 
Оқибат, айбдор суднинг қора курсисидан жой олиб, қилмиши учун қонун олдида жавоб берди.

Азимжон ЮЛДАШЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси прокурори.
Ёқубжон ҒАНИЕВ,
Мингбулоқ тумани прокуратураси терговчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь