Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 06:43

Жамият

Миллий таълим дастурида мустаҳкамланди

  • 21.Февраля.2023
  • 1136

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни ривожлантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 7 февралда муҳим ҳужжат “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ва ушбу дастурни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. 

Шу маънода Ўзбекистон Президентининг янги қарори биринчи марта инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини эълон қилган нуфузли халқаро-ҳуқуқий ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича 2022 йил 10 декабрда бошланган бутун дунё миқёсидаги кампания даврида қабул қилинди. 

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим кенг тамойилга асосланади ҳамда ўқувчиларнинг эҳтиёжларига йўналтирилган бўлиб, уларга танқидий таҳлил ва амалий фаолият учун зарур бўлган билим ва муҳим кўникмаларни беради. Бу ўз ҳуқуқлари тўғрисида билиш ва ҳимоя қилиш, таъминланиши учун масъул ҳокимият вакилларига ва бошқа шахсларга ушбу мажбуриятларни бажариш қанчалик муҳимлигини тушунишга ёрдам беради. 

Қарорнинг асосий мақсадларидан бири – Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишдир.

Таъкидлаш лозимки, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, БМТ Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи доирасида белгиланган вазифалар амалга оширилиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кундалик ҳаётда уларга риоя қилиш бўйича зарур кўникма ва малакаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ф. МАДРАХИМОВ,

Наманган вилояти маъмурий суди судьяси

Б. АКБАРОВА,

Наманган туманлараро маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь