Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

19 May, 2024, 09:19

Жамият

Нақ 98 та жаримаси бор Chevrolet Tracker қўлга тушди

  • 13.Декабря.2023
  • 121

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Айниқса, йўл ҳаракатларини бузиб, қўлланилган жарималарни тўламаётган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Куни кеча ўтказилган тадбир давомида нақ 98 та жаримаси бор Chevrolet Tracker вақтинчалик жарима майдончасидан жой олди. Маълум бўлишича, мазкур автотранспорт ҳайдовчиси гўёки ҳеч ким кўрмаяпти деган ҳаёлга бориб, юраверган кўринади. Автотранспортга қўлланилган жарималар 60 кун ичида ҳам тўланмаган. Сўнг, ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчига қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган, яъни уяли рақамларига СМС юборилган. Бир неча маротаба гаплашилган ҳам. Лекин, ҳайдовчи қарздорликни тўлаш ўрнига, машинасини ғиз-ғиз ҳайдаб юрган. Халқимиз “бузоқни югургани сомонхонагача” деганларидек, куни кеча Тошкент шаҳрида тўхтатилиб, махсус планшет орқали кўрилганда жарима тўланмагани маълум бўлди. Қарздорлик эса 36,3 млн. сўмни ташкил этди. Ўз-ўзидан Chevrolet Tracker вақтинчалик жарима майдончасига равона бўлди.

Ойбек НОМОНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь