Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 10:20

Жамият

Наманган витебск билан ҳамкорлик қилади

  • 08.Октября.2019
  • 1471

Наманган ва Витебск вилоятлари (Беларусь Республикаси) савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий-гуманитар масалаларда ҳамкорлик қилишади. Бу ҳақда Беларусь ва Ўзбекистон Республикалари минтақалари 1-форумида келишувга эришилди.

Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов ва Витебск вилояти ижроқўми раисининг ўринбосари Борис Ефремов икки вилоят ўртасидаги ҳамкорлик ривожига хизмат қиладиган ҳужжатни имзоладилар. Унга кўра, жумладан, ҳар икки вилоятдаги корхона-ташкилотларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлиги ривожланади, товар ва хизматлар кўрсатилишида тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади. Шунингдек, ишбилармонлар иштирокида ҳамкорликдаги бизнес-семинарлар, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш имкони пайдо бўлади.

Маълумки, жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Аюбхон Камолов бошчилигидаги Наманган вилояти делегацияси Беларуснинг Витебск шаҳрида бўлган ва икки томон ҳамкорлигига хизмат қилувчи бир қанча таклифларни билдирганди. Ўшандаёқ қатор ҳужжатлар имзоланганди.

 Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 31 июль – 1 августда Минскка қилган расмий ташрифидан сўнг эса мазкур ҳамкорлик янада қулоч ёзади ва ҳар икки қардош халқ манфаатига хизмат қиладиган бир қатор янги лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь