Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 09:15

Жамият

Наманганда 9 миллион 692 мингта кўчат экилди

  • 20.Октября.2022
  • 823

Вилоятимизда 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 33,7 гектар  майдонга 14 та «Яшил боғ» ва 63,2 гектар ер майдонига 14 та «Яшил жамоат парки» масканлари ташкил этилди.

Туман марказларида «Каштан кўчаси» ва «Чинор кўчалари» ташкил этилиб, кўчатлар экилди. Бундан ташқари, ижтимоий обеъктлар ва қишлоқ хўжалиги ерларига жами 4,5 миллионтадан ортиқ  ниҳоллар ўтқазилди.  Куз мавсумида 5,7 миллионта кўчати экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 1,2 миллионтасини экиш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозиргача 784 та маҳаллада 6 миллион 386 минг 318 та манзарали «қаламчалар» экилди. Уларнинг 2 миллион 400 таси терак, 2 миллион 600 таси тол ва 1 миллион 200 таси бошқа турдаги қаламчаларлардир.

2023 йил баҳор мавсумида жами 15 миллион 397 мингта манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш бўйича вилоятда агроном олимлар, мутахассислардан иборат «Эксперт гуруҳи» шакллантирилди. Ҳар бир ҳудуд иқлимига мос  кўчатлар танлаб олиниб, шаҳар ва туманлар ҳамда соҳалар кесимида тақсимот ишлаб чиқилди. Яъни, 187 минг туп мевали,  4 миллион 397 минг туп манзарали, 3 миллион 156 минг туп бута кўчатини  экиш белгилаб олинган.

«Наманган тажрибаси» сифатида вилоят ва туманлар марказларидаги ариқ қирғоқларига райҳон ва ялпиз кўчатларини экиш ишлари ҳам режалаштирилган.

Вилоят иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси, 
Вилоят  экология бошқармаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь